Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Хави: «Исталган вақтда кетишим мумкинлиги шунчаки миш-миш»

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг собиқ футболчиси Хави Қатарнинг «Ал-Садд» жамоасини бошқаришда давом этади.

41 ёшли мутахассис шартномасини 2023 йилгача узайтирди.

«Мен «Ал-Садда» фаолиятимни давом эттираётганимдан фахрланаман. Биз биргаликда кўп нарсаларга эришдик, голлар урдик, учрашувларда ва кубокларда ғалаба қозондик ва барчамиз бу муваффақиятлардан жуда хурсандмиз.

Бундай қўллаб-қувватлашдан ҳар қандай мураббий мамнун бўлган бўлар эди. Шартномадаги исталган вақтда кетишимга имкон берадиган банд ҳақидаги гаплар шунчаки миш-миш.

Менинг «Ал-Садд» билан икки мавсумга шартномам бор ва мен келишувни ҳамда томонларнинг битимга доир барча расмий музокара усулларини ҳурмат қиламан», - деди мураббий.

Маълумот ўрнида, Хави «Ал-Садд» бош мураббийлиги лавозимини 2019 йил май ойида эгаллаган. Унинг раҳбарлигида клуб Қатар чемпионига айланди.

Шунингдек, икки марта Қатар валиаҳд шаҳзодаси кубогини қўлга киритди. Бундан ташқари, Шайх Яссим кубоги, Қатар юлдузлари кубоги ва Қатар амири кубокларига эга чиқди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 16:31, 13.05.2021.
Ўқилди: 2752 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7421]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4136]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3288]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3244]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2793]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2367]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1658]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1609]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1550]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1443]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик