Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Федерико Вальверде: «Қийинчиликни, курашни яхши кураман» (интервью)

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг уругвайлик ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде "The Guardian" нашрига берган интервьюсида болалик пайтларини ёдга олиб, унга футбол майдони ва ҳаётда яхши бўлиш учун нима ёрдам берганлиги ҳамда борасида тўхталиб ўтди.

Жорий йилнинг 6 ва 14 апрель кунлари бўлиб ўтган Европа Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасидаги, яъни, Англиянинг «Ливерпуль» клубига қарши бўлиб ўтган баҳсларда (ўша ўйинларда «Қаймоқранглилар» Мадридда 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Ливерпулда 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди ва икки учрашув натижасига кўра, ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди) Вальверде ҳам майдонга тушиб (Мадриддаги ўйинда Федерико 70-дақиқада Асенсионинг ўрнига майдонга тушган бўлса, Ливерпулдаги баҳсда тўлиқ - 90 дақиқа ўйнади) майдонга тушиб, мазкур клуб устидан қозонилган ғалабага ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.

Қизиғи, Уругвай чемпионатида ҳам «Ливерпуль» клуби бор ҳамда Федерико бундан 5 йил олдин, яъни, 2016 йилнинг 30 март куни «Пеньяроль» сафида «Кампеон-дель-Сигло» стадионида ушбу жамоага қарши майдонга тушганди. - Лекин ушбу жамоаларнинг номланишида бироз фарқ бор. Уругвайда бу «ЛиверпУль» деб номланади, - дея сўнгги бўғинга урғу бериб, сўз бошлади Вальверде. Сўнгра, 5 йил олдинги ўйин ҳисобини қўшиб қўйди: - Ўшанда Карлос Вальдеснинг ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонгандик.

Вальверде 17 ёшлигида, 4 ой мобайнида «Пеньяроль» таркибида 13та ўйин ўтказганидан сўнг, «Реал» скаутлари назарига тушди ва мадридликлар билан шартнома имзолаб, гўёки бошқа дунёга тушиб қолди. Туғилиб - ўсган уйидан салкам 10 минг километр узоқликда, Испанияда ойнаи жаҳонни томоша қилаётиб, Федерико Монтевидеога келган кемалар шарафига номланган «Ливерпуль» жамоаси 106 йиллик ўз тарихидаги илк совринни, яъни, Уругвай Клаусурасининг 2020 йилдаги ғолиби бўлганлигини томоша қилганди.

Ўша жараён борасида Вальверде шундай дейди:

- Ўтган мавсумда «Ливерпуль» аъзолари жуда яхши ўйин намойиш этишди ва чемпионлик унвонини ҳақли тарзда қўлга киритишди. Бу кўплаб ёшларни кашф қилган ажойиб клуб. «Ливерпуль» майдони майсаси жуда яхши.

Болалигида Федерикога доимо омад кулиб боқавермаган. Лекин у ҳеч нарсани ўзгартирмади. Натижада муҳит уни шундай тарзда тарбияладики, уч ёшли болакай ҳар бир бурчагида футбол майдонлари бор бўлган шаҳарда футбол ўйнашни бошлади.

- Уругвайдаги барча майдонлар, ҳаттоки, Примере клублариники ҳам майса билан қопланмаган. Шундай экан, болалар футболининг аҳволини ўзингиз тасаввур қилиб олаверинг. Тупроқ ҳамда қумли майдон. Бурчак зарбасини амалга оширмоқчи бўлсанг, ёнингда қандайдир ҳайвон турган бўлади. Сен шундай тарзда ўсиб-улғайиб, курашасан ва кучли бўласан. Энг эсда қоларлиси эса ўйиндан сўнг, юзинг ифлос, шунингдек, сочинг  чанг туфайли дағал, ботинкангнинг орасига эса тошлар кириб қолганлигини кўришдир. Болалар билан юз берадиган энг чиройли манзара эса бу ҳар дам олиш кунлари ўз экипировканг билан автобусга чиқиб, шундай ажойиб лаҳзалардан оила аъзоларинг ва дўстларинг билан завқланишингдир.

Уругвай учун футбол жуда муҳим спорт тури саналади. Инсонлар ўз жамоалари учун ақлдан озарли даражада мухлислик қилишади ва ҳаттоки, бунинг учун жон беришга ҳам тайёрлар. Ўғил болаларга бериладиган энг биринчи совға эса бу - тўп. Мамлакатимиз аҳолиси озчиликни ташкил этади (3,5 миллион), шу боис, хорижда кўплаб уругвайлик футболчиларнинг тўп тепишлари бизда фахр ҳиссини уйғотади.

Шунинг учун ҳам Вальверде 2013 йили Англиянинг «Ливерпуль» жамоасига бироз муддат мухлислик ҳам қилганди.

- Уругвайлик аксарият мухлислар ўз ватандошлари ўйнаётган жамоаларга ишқибозлик қилишади. Шунинг учун ҳам Луис Суарес «Ливерпул»да ўйнаганида мазкур жамоага мухлислик қилгандим. Шунингдек, Эдинсон Кавани ўйнаётганлиги учун «Манчестер Юнайтед»га ҳам ишқибозлик қилгандим. Ўша йили мамлакатимизнинг барча аҳолиси «Ливерпул»га мухлислик қилганди.

The Guardian мухбирининг «Демак, бу йил уругвайликлар «Реал»га мухлислик қилишар эканда?» деган саволига футболчи кулиб, «Шундай бўлади, деб умид қиламан», дея жавоб берди.

Вальвердининг таъкидлашича, ҳамма гап маданиятда. «Эл-класико»дан сўнг, Федерикони бир газетада «Тутқич бермас бўрон», «ҳиссиётга бой», «эпчил ва қўпол» футболчи дея таърифлашганди. Ушбу масала бўйича Федерико ўз фикрини билдириб, «Бизни шундай тарбиялашади», деди. У ўз сўзларини давом эттириб, яна шундай деди:

- Барча сендан устун бўлиш, совринни ютишни хоҳлайди. Бу ерда эса «Йўқ, буни мен хоҳлайман», дейишинг керак.    

Кейин эса суҳбат мавзуси айни пайтда Мадриднинг «Атлетико» жамоасида ўйнаётган Луис Суарес ва Хосе Мария Хименес билан муносабатларига тақалди. Луис Суарес ҳамда Хосе Мария Хименес гарчи майдонда рақиб бўлишсада, унинг ташқарисида дўстлар. Улар билан бир даврада ўтирганингларда, футбол тўғрисида гаплашасизларми? деган саволга Вальверде қуйидагича жавоб берди:

- Аввалига биз бир-биримиз билан ҳазил-мазах қиламиз. Айрим пайтларда биз футбол ҳақида сўзлашмасликка ҳаракат қиламиз. Боиси, оила ва фарзандлар даврасида завқ олишнинг гашти ўзгача. Аммо биз ҳаттоки, болаларимиз билан ўйнаб, кулишсакда, барибир миллионлар ўйини қалбимизнинг бир четида туради. Безовта бўлишимизга доимо қандайдир изоҳлар топилади.

Вальверденинг қайлиғи Мина Бонино - аргентиналик ва «Ривер Плейт» мухлисаси саналади. Уйда доимо футбол муҳокамаси бўлиб туради ва ҳеч ким таслим бўлиимни хоҳламайди. Оилавий суҳбат эса асосан Федерико «Пеньярол»нинг асосий рақиби «Насьонал» номини айтишни рад қилишидан бошланади.

- Мен рақиб жамоа номини тилга ололмайман ва бу ишни амалга оширолмайман. Шундай қилсам, улар мени ўлдиришади, - дея Вальверде шикоят қилиб, ўз сўзида туриб олади. Шунингдек, у ўз сўзини давом эттириб, шундай дейди:

- Ўғлим келажакда «Пеньяроль» мухлиси бўлади. Мен доимо уйда ўз мамлакатимини ҳимоя қиламан, - дея футболга ва ўз ватанига содиқлигини изҳор этди Федерико. - Уч ёшимдан ўз ҳудудим жамоаси бўлган «Эстудиантес де ла Унион»да, камтар жамоада ўйнашни бошлаганман.

Қоровул бўлиб ишлаган отаси ҳам бир пайтлари футбол ўйнаган. Аммо Вальвердега унинг унчалик ҳам яхши ўйнай олмаганлигини таъкидлаш ёқади. Онаси эса ўйинчоқ ва кийимлар сотиладиган дўконда ишларди.

Бир куни «Пеньяроль» скаути келиб, онасидан: «Сиз ўша озғин, боланинг онасимисиз?» - деб сўраганди. 

- Ота-онам мени шу даражага етишим учун курашишганди. Жисмоний машқларни терлаган ҳолда бажаришим, фаолиятим ва кўз ёшлар уларнинг меҳнатлари самарасидир. Шунингдек, уларнинг бу ерда ўғлим ёнида кўриш менга қўшимча куч-қувват бағишлайди ва буни сўз билан ифодалаш қийин, - дея сўзини давом эттирди маҳоратли ярим ҳимоячи.

Маҳоратли ярим ҳимоячини яхши футболчи бўлиб етишишида нафақат ота-онаси, балки, болалигидаги яна бир қаҳрамони ҳам қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Федерико шундай деди:

- Ўшанда ҳақиқатданам омадим келди, яъни, қўлимда сеҳрли таёқча пайдо бўлди. «Пеньярол»да дебют қилганимда, жамоа билан Диего Форлан шартнома имзолади. Бу эса... - футболчи кўз ёшларини аранг тийиб турарди. - Ўшанда нима ҳақда ўйлаш, қандай сўзларни гапиришни билмасдим. Лекин Диего нафақат футбол майдони, балки ҳаётда ҳам ажойиб инсон эди. У жамоага мослашишимга ёрдам берди. Катта клублардан таклифлар тушганида эса у шундай деганди: «Хотиржамликни сақла. Сен ёшсан ва ҳар бир кунингдан завқланишинг керак. Улар сени ортингдан келишган бўлса, демак, сенда нимадир бор. Бу эса сени руҳлантириши керак».    

Ўз ўрнида шуни ҳам таъкидлаш жоизки, «Реал» Вальверденинг иқтидорини юзага чиқарган ягона клуб эмас. Федериконинг ўйин услубига оёғинг синмагунича, югур, сўзи мос келади. Гўёки унда тўртта ўпка бордек. Шунингдек, у Стивен Жеррардга ўхшаш тарафлари борлигини ҳам эшитган. Бироқ уругвайлик футболчи ўзини кимгадир таққослашларни ёқтирмайди.

- Жеррард - кумир, юлдуз. У ажойиб совринларни қўлга киритган, диагонал узатмалари, зарбалари ва тўп билан муомала қилиш борасида ақлбовар футболчи. Ажойиб. Стивен ижросидаги ўйинларни 24 соат давомида томоша қилиб, ундан завқ олишим мумкин. Лекин у қандай ёрқин фаолият юритган бўлмасин, бари ортда қолди. Мен эса ўз номим учун курашишим лозим,- дейди Вальверде бу борада.

Уч нафар юлдуз жамоадошлари борасида ҳам Федерико яхши фикрларни билдирди. Суҳбат мураббийга бориб тақалганда, у кулимсираб, «Бу борада шикоят қилмайман», деди.

«Реал» устози Зайниддин Зидан ҳақида, у нафақат ўтмишнинг яхши футболчиси, балки, яхши инсон эканлигини ҳам таъкидлади. Кейин эса Федерико Каземиро, Лука Модрич ва Тони Кроос тўғрисида шундай фикрларни билдирди:

-  Мазкур жамоадошларим клуб миқёсида Испания ва халқаро савиядаги барча совринларга эга чиқишган. Чемпионлар Лигаси кубоги тўғрисида эса гапирмаса ҳам бўлади. Уларни бир жойга йиғилса, идеал ўйинчи ҳосил бўлади. Каземиро доимо ҳаракатда: у кучли, тезкор, юзага келган  бўшлиқларни илғай олади ва қачон прессинг қўллашни яхши билади.  Лука ҳаракатчан, тўпни чизиқлардаги жамоаларга ажойиб тарзда етказа олади. Тони эса жуда сабрли, майдонда худди ўз ҳовлисида ўйнаётгандек, хотиржам ҳолда, тўп тепади. Улардан кийиниш хонасида қандай маслаҳат олиб, нималарни ўрганишим мумкин? Бунинг учун фақатгина уларни кузатиб, ўрганишим, маслаҳатларига қулоқ солишим талаб этилади, холос. Айниқса, Каземиро доимо ёнимда туриб, жамоа ўйинига мослашишимда ёрдам берди. Соғлом рақобат бўлса, жамоангиз янада яхши бўлиб бораверади ва менга бу рақобат жуда ёқади. Бундай савиядаги футболчилар билан асосий таркибдан жой олиш учун рақобат жуда кучли. қийинчилик, курашишни яхши кўраман. Улар билан бирга ўйнаганингда эса бу сенга янада кўпроқ ёқади. 

Интервью сўнгида эса Вальверде қуйидаги сўзларни гапирди: 

- Жон деб, мухлисга тўла бўлган «Энфильд» стадионида ўйнаган бўлардим: босим, «Ливерпуль» мухлислари... бу футбол мўъжизаси. Ҳозир жамоаларга мухлисларнинг руҳий мадади етишмаяпти. Лекин сен бунга мослашишга мажбурсан. Мен чимсиз ва трибунасиз стадионларда ҳам ўйнаганман. Балки, бу бу стадионлар яхши бўлмагандир, лекин у ерга барибир ўйиндан завқ олиш ва ғалаба қозониш учун борасан.

P.S.: Испания Ла Лигасининг 36-туридан ўрин олган «Гранада» - «Реал» (мазкур ўйинда мадридликлар йирик - 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди) баҳсида майдонга тушган Федерико Вальверде «Реал» сафидаги 100-ўйинини ўтказди ҳамда ушбу учрашувдан олдин унга «Мадрид» раҳабарияти томонидан 100 рақами ёзилган махсус футболка совға қилинди.

У.УМАРОВ тайёрлади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:00, 26.05.2021.
Ўқилди: 2026 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.