Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Евро 2020

Нимчорак финал. 26.06.2021.

УЭЛЬС

0 : 4

ДАНИЯ

Дольберг 27
Дольберг 48
Мехле 88
Брейтвейт 94
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Дэнни Уорд (Д)
Бен Дэвис
Коннор Робертс
Жо Родон
Крис Мефам
Жо Аллен
Даниэль Жеймс
Аарон Рэмси
Жозефф Моррелл
Киффер Мур
Гарет Бэйл
  Каспер Шмейхель (Д)
Янник Вестергор
Симон Кьяер
Йенс Ларсен
Андреас Кристенсен
Йоаким Мехле
Томас Дилейни
Пьер-Эмиль Хёйбьерг
Каспер Дольберг
Миккель Дамсгаард
Мартин Брейтуэйт
ЗАҲИРА
Адам Дэвис (Д)
Уэйн Хеннесси (Д)
Том Локер
Неко Уилльямс
Крис Гантер
Бенжамин Кабанго
Жонатан Уильямс
Меттью Смит
Харри Уилсон
Дэвид Брукс
Дилан Левитт
Тайлер Робертс
  Йонас Лёссль (Д)
Фредерик Реннов (Д)
Йоаким Андерсен
Николай Бойлесен
Матиас Йоргенсен
Матиас Йенсен
Кристиан Норгаард
Андерс Кристиансен
Роберт Сков
Андреас Корнелиус
Андреас Ольсен
Йонас Уинд

Матн

90+'
Бизни кузатишда давом этинг. Кўришгунча, соғ ва саломат бўлинг
'
Ўйин ўз якунига етди. Евро-2020 нимчорак финалидан ўрин олган илк баҳсда Дания Уэльс дарвозасига жавобсиз 4 та гол уришга муваффақ бўлди
94'
ГООООООООООООООЛ! Брейтвейтнинг голи инобатга олинди. Дания Уэльсни шунчаки янчиб ташлади
93'
Брейтвейт гол уришга муваффақ бўлди, аммо ҳакам офсайд қайд этмоқда. Голни ВАР текширмоқда
90'
Иккинчи бўлимга беш дақиқа қўшиб берилди
90'
Уэльс футболчиси Харри Уилсон ўтиб кетган рақибни тепгани учун қизил карточка олмоқда
88'
Гооооооооооооол! Дания ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. Мехле ўз ҳисобига гол ёздииб қўйди
85'
Даниядан жуда ҳам хавфли вазият. Бош билан йўлланган зарбадан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди, Брейтвейт эса деярли бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади
83'
Брейтвейтнинг қанотдан узатмасидан сўнг хавфли вазият вужудга келди ва бурчак зарбаси
81'
Ҳозиргина майдонга тушган Брукс яхши вазиятга чиқиб кетаётган Дания футболчисини қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолди ва сариқ карточка олди
80'
Уэльсда ҳам икта ўзгариш. Мур ўз ўрнини Робертсга, Жеймс эса Бруксга бўшатиб берди
77'
77'
Данияда футболчи алмаштирилмоқда. Ларсен ўрнига Бойлисен майдонга тушди
75'
Кьер майдонда тиббий ёрдам олмоқда
73'
Дания терма жамоаси қанотлардан хавфли ҳужумлар уюштирмоқда, аммо иш зарба беришгача бормаяпти
69'
2 та гол урган Дольберг майдонни тарк этди унинг ўрнига Корнелиус майдонга чиқди
65'
Даниялик футболчининг қанотдан узатмаси дарвозага кириб кетишига бир баҳия қолди
61'
Жо Аллен тепган тўп дарвозанинг устидан ўтиб кетди
60'
Дания терма жамоаси яхши ҳужум уюштирди олисдан 2 та яхши зарба йўллашга муваффақ бўлди, бироқ дарвозабон тўпни эгаллаб олди
57'
Бейлнинг узатмасидан сўнг, Уэльслик футболчи кучли зарба йўллади, аммо тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди
50'
Данияликлар кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда. Уэльсликлар эса бироз ишончсиз тарзда ҳимояланмоқда
48'
Гоооооооооол! Ўйинда ҳисоб ўзгарди. Ҳимоячининг яққол хатосидан сўнг Дания футболсчиси Дольберг ўзининг ҳам жамоасининг ҳам иккинчи голини киритди.
45'
Демак, ўйиннинг иккинчи бўлими старт олди
'
Шундай қилиб, биринчи бўлим ўз якунига етди. Ҳозирча Дания терма жамоаси минимал устунлик билан олдинда бормоқда
45+1'
Дания футболчиси Мехле жарима майдони ичида зарба йўллади ва бурчак тўпи ишлаб олди
41'
Ўйинда ўзгариш.
Уильямс жароҳат олган Робертс ўрнига майдонга тушди
39'
Уельс футболчиси Киффер Мор сариқ карточка олди
36'
Уэльс футболчиси аутга чиқиб кетаётган тўпни сақлаб қолиш жараёнида жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
'
33'
Дания терма жамоаси анчагина жонланиб қолди ва қатор ҳужумлар уюштирмоқда
'
27'
Гоооооооооол1 Дания терма жамоаси футболчиси Долберг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси эвазига Данияни олдинга олиб чиқди
25'
Ўйинда илк сариқ карточка. Уэльс футболчси Жо Родон иккинчи бор ҳакам томонидан огоҳлантирилди
24'
20'
Симон Кьер дарвозага зарба йўллашга уриниб кўрди ва яна Дания фойдасига бурчак зарбаси ишлаб берди
20'
Дания терма жамоаси кетма-кет икки бора бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди
18'
Уэльс футболчиси Жамес узоқ масофадан аниқ зарба йўллади ва Шмейхель тўпни эгаллаб олди
14'
Дания ҳимоядан чиқишда муаммоларга дуч келмоқда
13'
Уэльс ҳозирча устунликка эга бўлиб турибди
10'
Уэльс футболчилари дарвоза томон кетма-кет зарбалар берди, аммо тўп даниялик футболчиларга тегиб қолди
9'
8'
Гарет Бейл қанотдан ўзининг тезкорлиги эвазига рақибларини ортда қолдир, аммо унинг узатмасини шериклари йўққа чиқарди
6'
Брейтвейтда яхши имконият вужудга келган эди, аммо у тўпни йўқотди
4'
Дания терма жамоаси футболчиси ўйин қоидасини бузди ва Уэльс жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди
2'
Ҳозирча жамоалар кўпроқ майдон марказида ўйин олиб боришмоқда
0'
Ҳакамнинг хуштаги янгради ва ўйинга старт берилди
'
Мазкур учрашувдан онлайн матнли трансляцияни бизнинг сайтимизда кузатиб боришингиз мумкин
0'
Бу босқичдан ўрин олган илк баҳс Дания ва Уельс терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади
'
Ассалому алайкум футбол мухлислари. Бугундан Европа чемпионатида плей-офф босқичи старт олади
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.