Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Филиппин йирик ҳисобда мағлуб этилди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Филиппин терма жамоасига қарши учрашувда майдонга тушди Дубайда бўлиб ўтган учрашувда вакилларимиз жанубий-шарқий осиё вакилини йирик ҳисобда мағлубиятга учратишди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ Абрамов шогирдлари олдинга ташланишди. Ҳужумда ҳаракат қилган футболчиларимиз — Кенжа Тўраев ва Темурхўжа Абдухолиқовларда қулай имкониятлар юзага кела бошлади. Ана шундай имконият гол дастлаб, Темурхўжа Абдухолиқов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Аввалига дарвозабонни алдаб ўтган Темурхўжа бўш қолган дарвозани нишонга ола билмади. Унинг зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди. Агар ўша вазиятни интернет орқали кўрганлар бўлса, Гуанчжоудаги Осиё ўйинларини ёдга олишган бўлса, ажабмас. Ўшанда қатарлик футболчи... Майли эсладингиз.

Лекин барибир биринчи гол ўзини узоқ куттирмади. 12-дақиқа ўтиб бораётган бир вазиятда январ ойининги энг яхши футболчиси Кенжа Тўраев олимпия терма жамоасидаги навбатдаги голини киритди.

Иккинчи гол киритилиши ярим соатга чўзилди. Бироз жароҳат олиб майдонни тарк этган Кенжа Тўраев ўрнига майдонга тушган Иван Нагаев  бу голга муаллифлик қилди. рақиб ҳимоячиларининг қўпол хатосидан кейин дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Нагаев, дарвозанинг пастки чап бурчагини аниқ нишонга олди. 2:0!

Иккинчи бўлимда ҳам бириничисида бўлгани каби вакилларимиз рақибдан кучли эканликларини исботлаб олдинга боришди. Кетма-кет яратилган вазиятларнинг аксарияти ёки ноаниқ кўриниш олди, ёки дарвозабон уларни бартараф этиб турди.

Учрашувнинг 64-дақиқасига келиб ҳисоб йирик кўринишга келди. Аввалига Ойбек Қиличев томонидан берилган зарбани дарвозабон қайтарди. Ундан қайтган тўпни ҳимоячилар жарима майдонидан узоқлаштириш ўрнига Иван Нагаевнинг оёқлари остига ташлаб берди. Нагаев 16 метрлар масофадан чап оёғи билан ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўя қолди. Бу ўйиндаги сўнгги гол бўлиб қолди. Ироққа қарши учрашувга тайёргарликни бошлаган Абрамов шогирдлари дастлабки учрашувда ғалаба қозонишди.

ФИЛИППИН - ЎЗБЕКИСТОН (U-23) - 0:3 (0:2)
Голлар:
Кенжа Тўраев (12), Иван Нагаев (42, 64).

Филиппин: Филипп Янгусбанд, Луис Гуирадо, Жеймс Янгусбанд, Ангел Гирадо, Бахадоран, Сабио, Де Йонг, Вулф, Анжелес, Мюллер

Ўзбекистон: Элдорбек Суюнов, Тўхтахўжаев, Исматуллаев, Ҳожиакбаров, Мустафоев, Иброҳимов, Раҳматуллаев, Ҳасанов,Олег Зотеев,  Кенжа Тўраев, Темурхўжа Абдуҳолиқов.

Захирадан майдонга тушганлар: Ойбек Қиличев, Шерзод Каримов, Николай Гурянов, Бобур Омонов, Алишер Шоғуломов, Фозил Мусаев, Иван Нагаев, Бобур Йулдошев.

P.S. Учрашув шарҳи  ҚУЙИДАГИ ҲАВОЛА га жойлаштирилган видео тасвирлар орқали тайёрланди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:58, 11.02.2012.
Ўқилди: 13569 марта.
Фикрлар: 43 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.