Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Мессининг «Барселона»да қолмаганига Испания қонунчилиги айбдорми?

Баҳо:
+ | -

Лионель Месси «Барселона» билан хайрлашди. Аргентиналик футболчи клуб билан янги шартнома борасида келишиб олганди, аммо Ла лиганинг молиявий фэйр-плей қоидаси туфайли ушбу шартномани рўйхатдан ўтказилмади.

Сизда савол туғилган бўлиши мумкин: "Нима учун Месси яна ҳам камроқ маошга, ана борингки, текинга ўйнашга рози бўлмади?".

Леонинг ўзи маошининг икки баравар камайтирилишига рози бўлганини таъкидлади: "Мен маошимнинг 50 фоизга камайтирилишига рози бўлдим. Мендан бундан ортиғини сўрашмади. Мендан маошимнинг яна 30 фоизидан воз кечишни сўрашгани ҳақидаги гап-сўзлар эса ёлғон. Бундай нарса рўй бермади. Жамоада қолиш учун қўлдан келган барча ишни қилдим, аммо қолишнинг имкони бўлмади. Мен мухлислар билан ҳамиша очиқ муносабатда бўлганман. Миш-мишлар кўп, аммо уларнинг аксарияти ёлғон».

Аслида эса «Барса» Мессининг маошини янада камайтириш имкониятига эга эмас эди. Гап ҳаттоки Ла лигада ҳам эмас, балки Испаниянинг бандлик ҳақидаги қонунида. Футбол журналисти Колин Миллар эса қонунчиликнинг ушбу банди билан ўртоқлашди. Унинг кўра, янги меҳнат шартномасидаги маош аввалгисининг камида 50 фоизини ташкил қилиши керак. Ушбу қоида молиявий қаллобликларнинг олдини олиш мақсадида жорий қилинган.

Бундай қоида борлигидан ҳаттоки испаниялик мухлисларнинг ҳам хабар йўқ эди. Чунки, кўп ҳолларда бу қоида билан тўқнаш келинмайди. Месси эса ушбу қоида қурбонига айланди.

"Барса" Мессига 50 фоиз миқдорида маош тўлаганда ҳам Ла лиганинг молиявий ҳалол ўйин қоидасини бузадиган бўлди, маошнинг ундан ҳам камайтирилишига эса Испания қонунчилиги йўл қўймади. 

Бундан эса "ПСЖ" унумли фойдаланиб қоладиган бўлди.

Манба: soccernews.ru
Киритилди: 23:13, 08.08.2021.
Ўқилди: 4688 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.