Энди билдим лойиҳасини давом эттирамиз. Ҳозир биз футбол ҳакамларига тўхталиб ўтамиз.
Ҳакамларгача бўлган давр
Биринчи футбол беллашуви барча қонун-қоидаларга асосан, 1681 йили қирол Карл II даврида ўтказилган. Мазкур баҳсда қоидаларга амал қилмаган футболчиларни жазолаш учун жарима зарбалари қўлланила бошлаган. Бундай тартиб 1863 йилдан жорий қилинган. Футболни бошқариб борувчи ҳакамлар эса орадан 18 йил ўтиб — 1881 йилдагина майдонга тушишган. Бунгача барча баҳсли вазиятлар жамоа сардорлари томонидан ҳал этилган, ҳакамлар эса, майдондаги воқеаларни фақат трибунада туриб кузатишган, холос. Майдондаги сардорлар ҳар доим ҳам келиша олишмаган ва бу муштлашувларга сабаб бўлган. Мана шунақа ҳолатлардан сўнг, майдондаги ҳакамларга эҳтиёж пайдо бўла бошлаган.
Ҳозирги қонунлар қачон пайдо бўлган
Гарчи, 1881 йилдан ҳакамлик пайдо бўлган бўлса-да, 10 йиллар бу жараён секин-аста такомиллашиб борган. Айни пайтдаги асосий ҳакамлик қонуниятлари ва талабларига эса 1891 йилда асос солинган.
Ғалати қоидалар
Аввалига реферилар футболга кераксиз деб ҳисобланган. Сабаби, ўйинларда инглиз жентелманлари ўзаро келишиб, тўғри қарор чиқаришига кўпчилик ишонган. Аммо футбол ривожлангани сайин, унда рақобат ошиб борди ва ҳакамларга эҳтиёж пайдо бўлди. Аввалига майдонда 2 та ҳакам бўлган. Икки жамаодан биттадан. Улар ўзаро келишган ҳолда вазиятларни ҳал қилган. Бироқ улар ўртасида ҳам зиддиятлар бўлмаган дея олмаймиз.
Г.О.А.Т ёхуд барча даврларнинг энг яхши ҳаками
1961 йилда туғилган 60 ёшли рефери Пьерлуиджи Коллина одатда, барча даврларнинг энг яхши ҳаками сифатида эътироф этилади. У кетма-кет 6 марта ФИФА томонидан "Йилнинг энг яхши ҳаками" дея эътироф этилган.
Замонамизнинг энг яхши реферилари
Ҳозир сўнгги йилларнинг энг яхши ҳакамларини билан сизни таништириб ўтамиз. Уларга ўрин бериш менимча, унчалик ҳам тўғри эмас. Шундай экан фақат исмларга тўхталиб ўтамиз.
Энтони Тайлор (Англия)
Мартин Аткинсон (Англия)
Жунейт Чакир (Туркия)
Нестор Питана (Аргентина)
Матеу Лаос (Испания)
Майк Дин (Англия)
Дамир Скомина (Словения)
Жаҳон чемпионати ўйинларини бошқариш бўйича рекордчи ким?
Ҳа, бу натижадан фахрлансак бўлади. Айнан ҳамюртимиз Равшан Эрматов Мундиалда ҳакамлик қилиш бўйича етакчи. Унинг ҳисобида 11 та ўйин бор. Кейинги ўриндан эса 9 та ўйин билан аргентиналик Нестор Питана жой олган.
Худайқулов КАРИМ тайёрлади