Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Насаф» Қаршида машғулотлар олиб бормоқда

Баҳо:
+ | -

Туркияда иккинчи хорижий йиғинни якунлаган Қаршининг “Насаф” клуби футболчилари уч кунлик танаффусдан кейин Қарши шаҳрида тўпланишди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Кеча жамоа аъзолари “Марказий” стадионга қарашли машғулотлар майдонида илк машғулотларни ўтказишди. Мутахассислар  ушбу майдоннинг айни пайтдаги ҳолатини ижобий баҳолашмоқда. Чунки қишнинг аёзли кунларида бу каби майдонни юртимизда топиш жуда мушкул. Шу боис кўплаб жамоалар ўқув-йиғин машғулотларини чет давлатларда давом эттиришмоқда.

Қаршиликларнинг кечаги машғулотларида барча футболчилар ва легионерлар қатнашишди. Фақатгина туркманистонлик Артур Геворкян бугун таркибга келиб қўшилади. Латвиялик Андрей Переплёткинс эса Латвия терма жамоасидан чақирув олган. Шу боис у 25 февралдан 1 мартга қадар терма жамоасининг Анталиядаги ўқув машғулотларида ва Қозоғистон терма жамоасига қарши кечадиган ўртоқлик ўйинида ҳам иштирок этади.

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиш учун Жанубий Кореяга жўнаб кетди. Бир муддат илгари эълон қилинган руйхатда “Насаф” посбони Муротжон Зуҳуров ҳам жой олганди. Аммо ушбу тажрибали посбон айни пайтда жамоа билан машғулотларда иштирок этмоқда. Сабаби айни пайтда жамоа асосий таркибида уч нафар посбон мавжуд бўлиб, Элдор Суюнов ҳозирда олимпия терма жамоаси сафига жалб этилган. Шунингдек, икки нафар етакчи футболчилар Фозил Мусаев ва Кенжа Тўраев ҳам олимпия термаси таркибида. Жорий йилдан бошлаб "Насаф" аъзосига айланган Ғайрат Ҳасановни кичик жароҳати безвота қилмоқда. Шу сабабли клуб раҳбарияти ЎФФ билан келишган ҳолда Зуҳуровни жамоада қолдиришга қарор қилди.

Рўзиқул Бердиев шогирдлари мавсум бошлангунига қадар тайёргарликни Қарши шаҳрида давом эттиришади ва ушбу ҳафта сўнгига қадар назорат учрашувида майдонга чиқишлари режалаштирилган.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 04:53, 23.02.2012.
Ўқилди: 10542 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3313]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2172]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1880]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1867]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1761]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1688]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1685]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1580]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1524]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1413]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик