Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

Яман ва Сурия клублари ОФК кубогини нейтрал майдонда ўтказишади

Баҳо:
+ | -

ОФК мусобақаларни ўтказиш қўмитаси Яман ва Сурия жамоаларининг ОФК кубогидаги баҳсларини нейтрал майдонда ўтказиш ҳақида қарор қабул қилди. Гап Суриянинг “Ал-Иттиҳод” ва “Аш-Шорта” ҳамда Яманнинг “Ал-Оруба” ва “Ат-Тилол” жамоалари ҳақида кетмоқда.

Яман ва Сурия футбол ассоциацияларига ОФК томонидан йўлланган мактубда ФИФАнинг ушбу мамлакатлардаги хавфсизлик масалалари бўйича баҳоси келтирилган ва бу ерларда халқаро ўйинларни ўтказиш мумкин эмаслиги таъкидланган.

 “Ат-Тилол” жамоаси 18 февраль куни бўлиб ўтган ОФК кубоги саралаш баҳсини Мальдив оролларида ўтказишга рози бўлганди. Саралашда “Виктори” (Мальдив ороллари)ни мағлуб этган яманликлар “Е” гуруҳида Суриянинг “Аш-Шорта”, Ливаннинг “Ас-Софа” ва Ироқнинг “Аз-Завраъ” клуби билан куч синашишади.

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси тўп сурадиган “D” гуруҳида эса Яман ва Сурия жамоалари ўрин олмаган.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 09:21, 28.02.2012.
Ўқилди: 8879 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик