Кириш Регистрация

Бланко Смилянович: "Мен жамоага келганимга ҳали кўп вақт бўлгани йўқ"

Баҳо:
+ | -

ОФК Кубогининг “Нефтчи” ҳамда Иорданиянинг “Ал Виҳдат” жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин ўтказилган матбуот анжуманида фарғоналиклардан кейин меҳмонлар бош мураббийи Бланко Смилянович ва жамоа сардори Маҳмуд Шелбайх журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб қайтаришди.

- Ўзбек футболи ва “Нефтчи” ҳақида маълумотларга эгамисиз?

- Мен жамоага келганимга ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Ўзбек футболи ва “Нефтчи” ҳақида маълумотларимизни кўп дея олмайман-у, лекин ўзига яраша маълумотларга эгамиз.

- "Фарғона" марказий уйингоҳини кузатдингизми?

-Йўқ. Аммо матбуот анжуман тугаши билан, учрашув бўлиши режалаштирилаётган уйингоҳда уйин олди машғулот олиб борамиз.

 

- Ўтган йилги таркиби билан ҳозиргиси орасида фарқ борми?

Маҳмуд Шелбайх: Ўтган йилги таркибнинг асосини сақлаб қолганмиз. Яхши натижага эришишимиз таркибимизда тажрибали футболчилар етарлича.

- Ўтган йили сизлар ОФК Кубогида ярим финалга чиққандинглар. Бу йил ҳам жамоа билан шу натижани такрорлай оласизларми?

- Юқорида айтганимдек, жамоага келганимга ҳали кўп бўлгани йўқ. Лекин шундай бўлса ҳам, фақат яхши натижалар кўрсатиш учун, фақат ғалаба қозониш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.

- Ўзбекистон иқлими сизларнинг ўйинингизга таъсир этмайдими?

- Иордания ва Ўзбекитон иқлими орасидаги фарқ у даражада катта эмас. Бу ердаги иқлим шароити бизнинг ғалаба қозонишимизга тўcқинлик қила олмайди деб ўйлайман. Ўзбекистон ички чемпионати анча ривожланган, лекин биз Фарғонага фақат мағлубиятга учраш учун келмаганмиз.

 
Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 18:28, 06.03.2012.
Ўқилди: 8357 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7126]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3470]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3249]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3036]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2180]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2173]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2073]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2022]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2003]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1958]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик