Лондоннинг “Челси” клуби вингери Ҳаким Зиеш қишки трансферлар вақтида жамоасини ўзгартирмоқчи.
"Goal.com" портали хабарига кўра, 28 ёшли футболчи "аристократлар" сафидаги машғулотлардан норози, шу боис у бошқа клубга кетиш ҳақида ўйламоқда.
Дортмунднинг "Боруссия" клуби марокашликнинг келажаги билан боғлиқ вазиятни кузатмоқда.
Зиеш жорий мавсум “Челси” сафида атиги 10та ўйин ўтказиб, 2та гол урди ва 1 голли узатмани амалга оширди. Унинг бозордаги қиймати 38 миллион еврони ташкил қилади.