"Ювентус" ярим ҳимоячиси Деян Кулушевски фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин, дея хабар берди "Calciomercato" нашри.
Маълумотларга кўра, 21 ёшли футболчи учун Лондоннинг икки жамоаси "Арсенал" ва "Тоттенхэм" кураш олиб бормоқда. Клублар "Юве" билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача тузилган ярим ҳимоячини қишдаёқ ўз сафига қўшиб олиш ниятида.
Жорий мавсум Кулушевски А Сериянинг 11 ўйинида майдонга тушиб, 1 голли узатмани амалга оширди.