Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Ал-Жазира» бош мураббийи Франк Веркотерен, клуб фалсафасига қарши ўлароқ, истеъфога чиқарилди

Баҳо:
+1 | -
Фото: ProLeague.ae

Осиё Чемпионлар Лигасини ғалаба билан бошлаганига қарамай, «Ал-Жазира» бош мураббийи, бельгиялик Франк Веркотерен истеъфога чиқарилди ва унинг ўрнига бразилиялик Кайо Жунияр тайинланган. Бу ҳақда БААнинг «The National» нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 7 март куни «Ал-Жазира» Қаршида «Насаф» меҳмони бўлиб, 4:2 ҳисобида иродали ғалабага эришган эди.

«Бизда бундан бошқа имконият қолмади. Веркотерен футболчилар билан тил топиша олмади. Биз ўртада мувозанатни тиклашга ҳаракат қилдик, аммо барча ҳаракатлар зое кетди. Биз ниманидир ўзгартиришимиз керак эди», деди клуб профессионал қўмитаси раҳбари Ҳамад ас-Сувайдий.

«Ушбу қарор қайд этилаётган натижалардан келиб чиқиб қабул қилингани йўқ — биз бундай иш олиб бормаймиз. Гап мураббий ва футболчилар ўртасидаги мувозанат ҳақида бормоқда. Мавсум ўртасида мураббий алмаштириш «Ал-Жазира» учун хос одат эмас», деди ас-Сувайдий.

«Биз янги мураббийни уч ҳафта давомида изладик. Мавсум ўртасида мураббий излаш ғоят оғир иш. Бизда бир қатор номзодлар бор эди, аммо охир-оқибат, бир ҳафта аввал Кайо Жуниор номзодида тўхтадик. У Форс кўрфазида ишлаш тажрибасига эга, шунингдек, «Ал-Жазира»га қарши майдонга ҳам чиққан», деди «Ал-Жазира» раҳбари.

54 ёшли Франк Веркотерен ўтган йилнинг август ойида Бельгиянинг «Генк» клубидан «Жазира»га келган эди. Унинг икки йиллик шартномаси, маълумотларга кўра, 36 миллион дирҳамга тенг эди.

Бельгиялик мутахассис ўзининг бутун мураббийлар штаби, хусусан, англиялик дарвозабонлар мураббийи Дэвид Коулз билан бирга истеъфога чиқарилган. «The National»нинг қайд этишича, Веркотереннинг ишдан бўшатилиши БАА чемпионати профессионал лигага айлантирилган 2008 йилдан бери 58-мураббий истеъфоси ҳисобланади.

Манба: www.thenational.ae

«Ал-Жазира» замонавий арабча клуб эканми, а?

Киритилди: 12:01, 11.03.2012.
Ўқилди: 11421 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [4916]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2461]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2388]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2337]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1683]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1667]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1440]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1359]

Ферран Торрес фаолиятини «Атлетико»да давом эттириши мумкин [1294]

«Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» «Реал» футболчиси учун курашади [1282]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик