Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Амалдаги Италия чемпиони ва "Реал"ни кимлар боғлаб туришини биласизми?

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» ва «Интер». Ушбу икки клубнинг ўзи 16та Европа чемпионлар лигаси бош совринига эгалик қилади. Тўғри, «Реал»да уларнинг 13таси бор. Аммо «Интер»нинг 2010 йилги ажойиб даврини унутмаслик керак. Ўшанда клуб Жозе Мауриньо қўл-остида требл қайд этган эди. Бугун эса сизга мана шундай буюк жамоаларда тўп сурган бир нечта футболчилар рўйхатини тақдим этамиз.

Роналдо (Бразилия)

Буюк футболчи. Буюк номига муносиб инсон. У икки бор «Олтин тўп»ни, яна икки марта эса Жаҳоннинг олтин кубогини боши узра баланд кўтаришга эришган. Дунё бўйлаб миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Роналдо тиззасидаги жароҳатлар сабаб фаолиятини якунлашга мажбур бўлган эди. Ҳозиргача футбол тарихида мукаммал ҳужумчи рамзи бўлиб келаётган Роналдо «Интер»да ҳам «Реал»да муносиб ҳаракат қила олган.

Самюэль Это'о (Камерун)

Африка қитъасидан чиққан энг яхши футболчи ва дунё футболидаги энг яхшиларидан бири. Это'о тарихда уч марта кетма-кет турли жамоалар билан требл қайд этган, зафар қучган ягона футболчи бўлган. Ёш бола юзли «қотил» рақиб дарвозаси олдида энг катта хавф сифатида кўрилар эди. Унинг тактик ақли ва мослашувчанлиги, уни Моуриньонинг энг кучли қуролига айлантирган. Это'они «Реал» таркибида ҳам ўйнаганини унутмаслигимиз керак.

Луиш Фигу (Португалия)

2001 йилда «Барселона»дан «Реал» сафига 60 миллион евро эвазига трансфер бўлган Фигу, Каталонияда энг нафрат билан қараладиган шахсга айланади. Аммо унинг пойтахтга ташрифи омадли бўлди. Фигу «Реал» билан янги тарих ёза олди. 2000 йилда Ер сайёрасидаги энг яхши ўйинчи сифатида эътироф этилган португалиялик юлдуз,яна тўрт йил давомида «Интер»да ҳам фаолият юритган. У «Олтин тўп»га лойиқ топилган эди.

Фабио Каннаваро (Италия)

«Олтин тўп» ҳақида гапирганимизда Каннаваро номини эсламасдан ўта олмаймиз. Негаки, у 2006 йилда бу совринни ютган энг сўнгги ҳимоячига айланган эди. Кўк-қора рангли либосда муваффақиятли ҳаракат қилган ўйинчи 2006 йилда Жаҳон чемпионатида ҳам зафар қучади. Каннаваро «Реал»га ҳам фойда келтира олганди. Унинг ўйинлари бетакрор эди.

Кларенс Зеедорф (Нидерландия)

Нидерланд оғлони учта хар хил клубда ЕЧЛ бош совринини қўлга кирита олган эди. У дастлаб, бу ишни 1995 йилда, «Аякс»да 19 ёш пайтида амалга оширади. Кейинчалик эса, 1998 йилда «Реал» сафида чемпионга айланади. 2003 йилда эса «Интер»нинг рақиби «Милан» сафида ҳам шундай қила олган. Сидорф футбол майдонида кураш учун дунёга келгандек эди. Унинг кучли матонати ва ақлли ўйини мухлислар онгида умрбод сақланиб қолади.

Роберто Карлос (Бразилия)

Ўз вақтида дунё бўйлаб чап оёқда зарба бериш борасида унга тенг келадигани бўлмаган. Роберто Карлос «Реал»да ҳам, «Интер»да ҳам энг яхши ҳужум қила оладиган ҳимоячи эди. Бразилияликка майдонда ҳимояланишни ўзи етарли эмасди, гўё. Шу сабаб у қаерда бўлмасин, ўз ҳужумчи футболчисига ёрдам беришга тайёр турган.

Уэсли Снейдер (Нидерландия)

У футболнинг замонавий дунёдаги энг техникаси кучли ўйинчи эди. Нидерланд оғлони ўйинни бошқаришда маэстро даражасига чиқа олган. Унинг ҳаракатлари худди оҳанграбо каби бўлган. Шундай бўлсада, Снейдер 2010 йилги Жаҳон чемпионати ҳамда «Олтин тўп»ни юта олмайди.

Эстебан Камбьяссо (Аргентина)

Қаймоқранглилар таркибида 2003 йилда Макелеле билан бирга марказда юқори даражада ҳаракат қила бошлаган ярим ҳимоячи айнан аргентиналик эди. Камбиассони йўқотиш «Реал»га қимматга тушади. Чунки уни ўрнини тўлдириш узоқ йиллар жуда мураккаб кечди. Аммо «Интер» ўзига ҳақиқий жавохир топган эди. Чунки Камбьяссо Нераззурриларга қарийб бир декада мобайнида беминнат хизмат қилади.

Вальтер Самуэль (Аргентина)

Камбиассонинг юртдоши, «Интер»нинг 2010 йилги треблида асосий футболчи эди. У ҳимояни бутунлай «бетонлаб» ташлай олганди. Тўғри, у «Реал»да ҳам тўп сурди. Аммо унинг энг яхши дамлари Италияда кечди. Валтер сайёрамиздаги энг муросасиз футболчилардан бири эди. Унинг ҳамюрти Хавьер Санетти ҳам уни энг кучли ҳимоячи сифатида тан олган. Бу эътироф кейинчалик ўз исботини топади.

Иван Саморано (Чили)

Чили замини фарзанди бўлган Иван ҳар иккала гигант клуб шарафини ҳимоя қилган. Дастлаб, «Реал»да 90 йиллар бошида 173та ўйинда 101та голга муаллифлик қилади. «Интер» сафида эса 1998 йилда Европа кубоги соҳиби бўлади. У ўз даврининг энг бебаҳо футболчиларидан бир эди. Саморано, шунингдек, Чили терма жамоасида ҳам 69 марта ҳаракат қилган га 34та гол урган. Бир сўз билан айтганда – туғма ҳужумчи.

 

 

Жалолиддин ИСМАТОВ тайёрлади

Манба: futaa.com
Киритилди: 21:08, 09.12.2021.
Ўқилди: 2448 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.