Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Етдик деганда йиқилдик, эсиз...

Баҳо:
+1 | -

    Эҳ, эссиз, баҳор келса ўзим сенга варрак ясаб бермоқчи эдим... Ҳа, Олимпиадага бормоқчи эдик, тушларимизга Лондон кўчалари кириб чиқаётганди кейинги пайтларда, Вьетнамга йўлланма “беришди” бу айёр араблар. Уларни Лондонга кузатиб қўйдик, қўлини сиқиб. 

      Юрагимиз оғзимизга кела-кела оғзимизда жой қолмади. Жуда катта ҳаяжон билан кутдик бу кунни, бу ўйинни. ФИФАсига ҳам, БААсига ҳам кўрсатиб қўймоқчи эдик, гуруҳда ким етакчи эканлигини.

      Қандай ҳисобда бўлишидан қатъий назар фақат ва фақат ғалаба керак эди бизга, бошқа натижа умуман қониқтирмасди бизни. Буни яхши тушунган футболчиларимиз илк дақиқаларданоқ ҳужумга ташланишди. Секин-аста имкониятлар ҳам юзага кела бошлади.  БАА олимпиячилари эса қарши ҳужумда дарвозамизга хавф солиб туришди. 34-дақиқада қанотдан уюштирилган ҳужум нафақат стадионни, бутун Ўзбекистонни ларзага солди. Олег Зотеев дарвозани аниқ нишонга олди: 1-0. Қалбларимизда ғалабага бўлган умид уйғонди. Орадан 4 дақиқа ўтгач, вакилларимизда ҳисобни ошириш учун яна бир имконият бўлди. Аммо Кенжа Тўраев қулай имкониятни кўкка совурди. Шу тариқа биринчи бўлим термкамизнинг кичик ҳисобдаги устунлиги билан ниҳоясига етди. Иккинчи таймни кўтаринки руҳда бошлашди вакилларимиз. 47-дақиқада Фозил Мусаев ҳисобни 2-0 га етказди. Ўзимизни нақ Лондонда ҳис қила бошладик. Шу ҳисобни сақлаб қолиш керак эди, нима қилиб бўлса ҳам.

    Аммо Аҳмад Халилнинг кучли зарбаси тўғри даровозага бориб тушди. Бу голдан вакилларимиз бутунлай карахт аҳволга тушиб қолишди. Ўзларига кела олишмади. Орадан 4 дақиқа ўтгач, яна ўша Аҳмад Халил ва яна гол. Бу галгиси энди нокаут қилди. Дунё қоп-қоронғу бўлиб кетди кўзларимизга. Ҳаммасини бошидан бошлаш керак эди. Бунақа ўйинда ҳаммасини бошидан бошлаш Миср эҳроми қуришдек машаққатли иш эканлиги футболчиларимизнинг пала-партиш ўйинларидан сезила бошланди.  80-дақиқада майдонга тушган  Ҳабуш Солиҳ қолган сонияларни ҳаяжон билан томоша қилишимизга ҳам йўл қўймади. Бутун турнир давомида турнир жадвалини бошқариб келдик, кейин араблар ўзаро “ўйин” қилишди. Шунда ҳам ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда эди. Лекин...

Вьетнамда Уммон ва Сурия олимпиячилари билан баҳс олиб борамиз. Агар буларни ортда қолдиришнинг уддасидан чиқсак Сенегал билан ҳал қилувчи ўйинда иштирок этамиз. Чиқмаган жондан умид, ҳа, текис йўл турганда хатарли сўқмоқдан юришни маъқул кўрди йигитларимиз, майли, яна озгина кутайлик-чи...


 ОЛИМПИАДА-2012 САРАЛАШ. ОСИЁ.

В ГУРУҲИ. 6-ТУР

 

ЎЗБЕКИСТОН  БАА 2:3 (1:0)

Голлар: Олег Зотеев (34), Фозил Мусаев (47) - Аҳмад Халил (51, 55), Ҳабуш Солиҳ (90)

Ўзбекистон: Санжар Қувватов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров (Владимир Козак 26), Ислом Тўхтахўжаев, Салим Мустафоев, Бобур Омонов (Дилшод Раҳматуллаев 57), Ойбек Қиличев, Фозил Мусаев, Жасур Ҳасанов, Олег Зотеев, Кенжа Тўраев, Иван Нагаев (Шерзод Каримов 64).

БАА: Холид Исо, Абдулазиз Ҳуссайн ал-Балуший, Абдулазиз Сангур ал-Маазмий, Ҳамдан ал-Камол ий, Муҳаммад Аҳмад Жума, Ҳабиб Фардан ал-Фардан, Хамис Исмоил Зайид, Рашид Исо ал-Фаласий (Салим Солиҳ ал-Режабий 62), Умар Абдулраҳмон ал-Амаудий, Аҳмад Али Ал-Абрий (Али Аҳмад ал-Ҳажерий 67), Аҳмад Халил ал-Жунайбий (Ҳабуш Солиҳ 80). 

Бош ҳакам: Тома Масааки (Япония)

14 март. Тошкент. Жар. 10000 томошабин.

 

 

 

 

 

Киритилди: 20:27, 14.03.2012.
Ўқилди: 20598 марта.
Фикрлар: 188 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.