Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

«Нефтчи» ғалабани қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -

ОФК Кубогидан ўрин олган Ҳиндистоннинг "Салгаокар" ва Фарғонанинг "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги учрашувнинг биринчи бўлими ўз ниҳоясига етди.

Eчрашувда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа  қайд этилди. Аввалига "Нефтчи" томонидан киритилган голга Отабек Исроилов муаллифлик қилди. Бу вазиятга унга тўпни Мансур Саидов етказиб берганди.

26-дақиқада киритилган голга мезбонлар биринчи бўлимнинг сўнггида жавоб қайтаришди.

Япониялик легионер Рюджи Суэока биринчи бўлимни дуранг билан тугашини таъминлади.

Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасига келиб "Нефтчи" яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бу вазиятда Азиз Алижонов яна ўша Мансур Саидов томонидан етказиб берилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

83-дақиқага келиб меҳмонлар барибир ҳисобни тенглаштиришди. Иккинчи бўлимда майдонга туширилган Оливейра жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган гол муаллифига айланди.

ОФК Кубоги
2-тур

«САЛГАОКАР» - «НЕФТЧИ» 2:2 (1:1)
Голлар: Рюджи Суэока (45), Жилберт Оливейра (83) – Отабек Исроилов (26), Азиз Алижонов (59).

«САЛГАОКАР»: Каранжит Сингх, Мейтей, Николу Коласо,  Лусиано Саброса, Росус Ламэйр, Ишфоқ Аҳмад (Жилберт Оливейра, 74), Бисвожит Саҳа, Рюджи Суэока, Томба Сингх (Рандип Сингх, 68), Франсис Фернандес (Балвант Сингх, 79), Эдей Чиди.

«НЕФТЧИ»: Фаррух Турдиалиев, Шукур Пўлатов, Муҳсин Низомиддинов, Дилёрбек Эрматов, Бахтиёр Ёқубов, Мансур Саидов, Азиз Алижонов, Сардор Мирзаев, Иқбол Акрамов, Ойбек Нурбоев, Отабек Исроилов (Анвар Бердиев, 80).

Огоҳлантириш: Шукур Пўлатов (17).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:48, 21.03.2012.
Ўқилди: 7020 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик