"Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо Испания чемпионати 24-туридан ўрин олган "Эспаньол"га (2:2) қарши ўйинни якунлай олмади.
Футболчи биринчи бўлимда, тўп учун курашда рақиб билан тўқнашиб кетди. У биринчи бўлим якунигача майдонда қолди, иккинчи бўлимда эса унинг ўрнига Эрик Гарсия майдонга туширилди.
Бугун уругвайлик ҳимоячи тиббий текширувлардан ўтказилади ва жароҳат бор ёки йўқлигига аниқлик киритилади.