Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

«Пахтакор» муҳим ғалабага эришди!

Баҳо:
+1 | -

Бугунги ўйин Қатар жамоаси учун энг сўнгги имконият эди. Шунинг учун ҳам мезбонлар таваккал қилган ҳолда, кўпчилик бўлиб олдинга интилишга мажбур эди. Уларнинг ўйин бошидаги иштиёқи наф беришига бир баҳя қолди — 2-дақиқадаёқ Буалим Хухий Темур Жўраев билан яккама-якка вазиятга чиқди ва тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб ташлашда ноаниқ ҳаракат қилди!

10-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов тўпни эгаллаб олиб, жарима майдончасига кириб бораётган Шарофетдиновни тўп билан таъминлади. Дилшоднинг ўткир бурчак остида ерлатиб берган зарбасини эса дарвозабон Ражаб Ҳамза қайтаришга муваффақ бўлди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Буалим Жўраев дарвозасига яқин жойдан бош билан зарба берди. Аммо муваффақиятсиз.

"Пахтакор" тўпнинг назоратини ўз томонида ушлаб туришга ҳаракат қилди. Бу араб жамоаларига қарши ўйинларда наф бериши аниқ, агар тўп йўқ жойдан рақибларга тортиқ этилмаса. Афсуски, пахтакорчилар оддий вазиятда (айниқса, ҳимояда!) тўпни бир-бирларига оширишда қўпол хатоларга йўл қўя бошладилар. 
Орадан кўп ўтмасдан, "Пахтакор" ўзига ўзи муаммо сотиб олди ва фақат омад туфайлигина тўп меҳмонлар дарвозасига бориб тушмади. Марказий ҳимоячилардан бири (Кримец бўлиши керак) тўпни ўнг қанот (Даврон Ҳошимов)га узатишда хатога йўл қўйди ва қатарлик дарвозамиз томон интилиб боришди.

37-дақиқада тошкентликлар иккита 100 фоизли имкониятдан фойдалана олишмади. Шарофетдинов кутилмаганда жарима майдончаси чизиғи устида жуда совуққонлик билан ўйнади ва тўпни қабул қила туриб, бир уриниш билан жарима майдончасига кириб борди. Дарвоза билан юзма-юз вазиятда тўпни техникага таянган ҳолда эмас, куч билан йўналтирди. Тўп эса дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди. Дарвозабон уриб юборган тўпни Абдухолиқов эгаллаб олди ва бир ҳимоячини алдаб ўтиб, ўткир бурчак остида дарвозага зарба берди. Зарба дарвозабоннинг ўзига тегди. Кейинги дақиқада араблар хавфли вазият яратишди, аммо ҳужумчи тўпни олиб юришда кичик техник хатога йўл қўйди ва тўпни Жўраев эгаллаб олди.

"Пахтакор" ниҳоят гол уришга муваффақ бўлди, мезбон ҳимоячисининг хатосидан сўнг! Ҳимоячи ўзига баланддан келаётган тепиб юборишни мақсад қилганда, аммо тўп оёғига тегмай қолди. Тўпнинг кейинги сакраши сўнг эса у Ойбек Қиличев томонидан эгалланди. Ярим ҳимоячи ва дарвозабон ўртасида кечган курашда Ражаб Ҳамза тўпни қўлидан чиқариб юборди ва Темур Абдухолиқов бўш дарвозани осонгина ишғол қилди. Бу "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги юзинчи голи бўлди!

Иккинчи бўлим бошида "Пахтакор" кетма-кет голга тортадиган вазиятлар ярата бошлади. Темурхўжа икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетди, аммо тўпни дарвозабон эгаллаб олди. Дилшод Шарофетдинов бош билан берган зарбаси эса шундоққина дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Шерзод Каримов майдон марказида Шарофетдинов билан комбинация уюштирди ва ҳужумнинг давомида 3 нафар футболчи орасидан чиройли тарзда ўтиб кетиб, ўткир бурчак остидан дарвоза зарба йўллади. Афсус, зарба ноаниқ чиқди, акс ҳолда, чиройли гол гувоҳига айланардик.

Ўйиннинг 66-дақиқасида Ойбек Қиличевнинг ажойиб зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди. Ойбек жарима майдончасига кирган заҳоти тўпни тўхтатиб, турган жойда тўпни дарвозанинг юқори бурчагига айлантирганди.

Жуда яхши ўйнаётган Ойбек Қиличев 75-дақиқада иккинчи сариқ карточкасини олди ва майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Ушбу вазиятдан бир дақиқа ўтиб, жазоирлик Хухий Николаевни чиройли тарзда алдаб ўтиб, ўткир бурчак остида дарвозага зарба берди. Яхшиямки, Егор Кримец тўп йўлига ташланишга улгурди ва хавфни бартараф этди. Ўзбекистонликлар майдонда бир киши кам бўлиб қолишганидан кейин эътиборни тўлалигача ҳимояга қаратишга мажбур бўлишди. Натижада "Ал-Арабий" Жўраев дарвозаси томон хавф сола олмади. Мазкур мағлубиятдан кейин Қатар жамоаси ОЧЛнинг гуруҳ босқичидан чиқа олмаслиги аниқ бўлди.

Деян Журдевич шогирдлари эса ушбу ғалабадан кейин ўз ҳисобидаги очколари сонини 7та етказиб, гуруҳда 2-ўринга кўтарилиб олишдан ташқари, 1-ўрин учун курашиш имкониятига ҳам эга бўлиб олди. Боиси, жиддаликлар "Банияс" майдонига сафар уюштиришди ва бу ўйинда ҳисоб очилмади. Айнан кейинги турда "Пахтакор" Тошкентда "Ал-Иттиҳод"ни қабул қилади.

ОЧЛ. "В" ГУРУҲИ. 4-ТУР
"АЛ-АРАБИЙ" (Қатар) - "ПАХТАКОР" (Ўзбекистон) - (0:1)
Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов (41)
Огоҳлантиришлар: Абдулла Маърафия (22), Муҳаммад аз-Зеяраҳ (53), Сайид Ҳоди Оқилий (73), Адам Муаз (88) — Дилшод Шарофетдинов (40), Ойбек Қиличев (53), Даврон Ҳошимов (90+1)
Четлатиш: Ойбек Қиличев (75)
"Ал-Арабий": Ражаб Ҳамза, Абдулазиз Ҳотам, Волид Моҳяден, Леонардо Николас Пискуличи, Мажди Сиддиқ, Абдулла Маърафия (Абдуллоҳ ал-Ораймий 83), Буалим Хухий, Аҳмад Дод, Арофат Джако, Муҳаммад аз-Зеяраҳ (Адам Муаз 80), Сайид Ҳоди Оқилий
"Пахтакор": Темур Жўраев, Егор Кримец, Кахи Махарадзе, Темурхўжа Абдухолиқов (Илҳом Суюнов 85), Иракли Климиашвили, Шерзод Каримов (Аббос Махсталиев), Даврон Ҳошимов, Дилшод Шарофетдинов (Владимир Козак 80), Станислав Андреев, Алексей Николаев, Ойбек Қиличев
Бош ҳакам: Навоф Шукруллоҳ (Баҳрайн)

"БАНИЯС" (БАА) - "АЛ-ИТТИҲОД" (Саудия Арабистони) - 0:0

Манба: www.stadion.uz.

ЎРИНЛИ ЛАТИФА

"Пахтакор"нинг ОЧЛдаги навбатдаги ўйинида мухлислари яна баннер кўтариб чиқишибди: "Ну, ладно, работай..."

Киритилди: 22:04, 17.04.2012.
Ўқилди: 6929 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.