Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Анчелоттини «Ливерпул»га қарши финалдан мосуво қилган тиззалари бугун унга шалпангқулоқ кубокни кўтариб югуришига имкон берадими? — Карлода «қизиллар»га қарши қора хотиралар қолган

Баҳо:
+ | -

Эсингизда бор, 1984 йилги финалда Анчелотти тиззасидан олган жароҳати туфайли «Ливерпул»га қарши муҳим баҳсни ўтказиб юборган эди.

Ҳа, бу факт. Анчелотти ва «Ливерпуль» ўртасида принципиаллик мавжуд. Қуйида бу ҳақида қисқача тўхталамиз. Карло Анчелотти - Чемпионлар Лигаси қироли. У Европанинг асосий клублар мусобақасида беш марта ғалаба қозонган - иккитаси футболчилик даврида ва учтаси мураббий сифатида. Ва яна икки марта италиялик мутахассис финалда мағлуб бўлди.

«Футболчи сифатида 1984 йили еврокубоклар финалида «Ливерпул»га қарши ўйнаганман. 2005 ва 2007 йилларда эса мураббий сифатида. Ва энди яна бир учрашув олдимизда турибди», - дейди Анчелотти.

Юқорида таъкидланганидек, 1984 йилда у жиддий жароҳати туфайли «Ливерпул»га қарши финални ўтказиб юборган. 1979 йилда 20 ёшли футболчи «Парма» ярим ҳимоячиси сифатида юқори мавқега кўтарилди ва «Рома» базасида ўйнай бошлади. 1983 йилда Нильс Лидхольм бошчилигидаги жамоа клуб тарихидаги иккинчи Скудеттони қўлга киритди. Анчелотти ўнг тиззасидаги пайлари шикастлангани сабабли мавсум стартини ўтказиб юборди, бироқ октябрь ойи ўрталарида майдонга қайтди ва охир-оқибат А Серийада 23 та ўйин ўтказди - улардан 22 таси бошланғич таркибда содир бўлган.

«Рома» чемпионлик ҳимоясига келаси мавсум жадал киришган: улар дастлабки 7 учрашувдан 6 тасида ғалаба қозонишган ва Чемпионлар кубогининг чорак финалига йўл олишди. Унда «Гётеборг» ва «ЦСКА София»ни турнирдан чиқариб юборган. Карло учун аламли дамлар 1983 йил 4 декабрда «Ювентус» билан меҳмон ўйинида содир бўлган. 30-дақиқада Антонио Кабрини билан тўқнаш келиб, у чап тиззасини шикастлаб олади. Кейинги сафар у 1984 йилнинг 18 ноябридан у сафга қайтди ва яна «Рома»да ўйнай бошлади. Анчелотти ўзининг автобиографиясида даҳшатли жароҳати ва узоқ тикланиш босқичини ёрқин тасвирлаб берган:
«Тўп учун кураш, мен бошим билан тўпга зарба бердим. Кабрини елкамдан ушлаб қолди. Натижада мувозанатни йўқотиб, чап тиззам билан ерга ноқулай тушдим. Яна бир операция ва физиотерапиянинг янги курси мени кутиб турарди. Олти ой ўтди, мен ҳали ҳам оёғимни бука олмасдим. Бу жуда ачинарли. Маълум бўлишича, профессор Перуджа яна бир кичик операция қилиниши кераклигини таъкидлади. Даҳшат!»

1984 йилги Европа кубоги финалини Карло трибунадан томоша қилди. Унинг келажакдаги карьераси шубҳа остида эди. Римликлар еврокубокнинг ҳал қилувчи баҳсига асосий ярим ҳимоячисиз етиб келишди. Италия чемпиони учун эса деярли ҳаммаси ярим финалда тугаган эди. «Рома» биринчи ўйинда «Данди Юнайтед»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди, аммо Роберто Пруссо 38-дақиқада дубл қайд этди ва иккинчи бўлимда Ди Бартоломейнинг голи «Рома»ни финалга олиб чиқди.

Ва нафақат финалга, балки уй финалига ҳам. «Ливерпуль» билан чемпионлик учун кураш Римдаги «Олимпико» стадионида 70 000 томошабин иштирокида бўлиб ўтди. Жамоалар пенальтилар сериясига қадар ўйнашди (1:1), лотареяда италияликлар икки марта қўпол хатога йўл қўйишди.

Карло Анчелотти трибунадан туриб ўйинни афсус билан кузатди. У «Рома»га серияда ёрдам бера олмаганидан афсусланди. Фаолияти давомида Анчелотти 41 та гол урган: ҳеч бири пенальтидан амалга ошмаган, ҳаммаси ўйиндан.

«Ўзимни ёмон ҳис қилган куним - «Рома» «Ливерпул»га ютқазган куниёқ шифокор билан учрашдим. Дарҳақиқат, ўйинни минбардан кузатган бўлсам ҳам, шифокорлар беҳушликка тушган пайтим мени қутқариб қолишди. Улар жуда самимий ва дўстона эди, лекин мен барибир докторлардан ғазабландим. Чунки улар мени тўшакка михланишимни айтишди. Бироқ, орадан вақт ўтиб, охир-оқибат, мен тузалиб кетдим».

5 йилдан сўнг Карло «Милан» билан Чемпионлар Кубогини қўлга киритди, бир йилдан кейин 1985 йилнинг ёзида «Рома»ни Свен-Йоран Эрикссон бошқарган. У Анчелоттини жамоа сардори қилди. Икки йилдан сўнг Карло «Милан»га кўчиб ўтди ва у ерда кетма-кет икки марта еврокубокларни қўлга киритди. 1989 йилги («Стяуа»га қарши 4:0) ва 1990 йилги («Бенфика»га қарши 1:0) финалларда у ажойиб ҳаракатлари билан ажралиб турган.

«Ливерпул»га қарши ўйинни ўтказиб юборган жароҳатлари ҳақида Анчелотти фалсафий тарзда хотирлайди:

«Танамда оғриқ йўқ. Бу менинг руҳиятим билан боғлиқ. Менинг тиззаларим - менинг душманларим, улар билан курашишим керак. Югурмоқчи бўлсам, миям буйруқ беради, тиззаларим дарров шишиб кетишига қарамай, югураман. Менга нима қизиқ? Улар азоб чексин, лекин мен бунга ортиқ чидай олмайман. Тиззаларим ҳаётни дўзахга айлантирди, лекин энди менинг вақтим келди. Мен улардан ўч оламан: ўрмон бўйлаб югураман, тепаликларга чиқаман, югуриш йўлакчасида соатлаб вақт ўтказаман. Хўш, оғрияптими? Энди ким ғолиб? Қанчалик тиззаларим шишиб кетса, шунчалик югураман. Мен улар билан доим гаплашаман, кўпинча жуда қўпол тарзда. Баъзида ҳатто хафа бўлиб, гапирмай қоламан. Балки, руҳий касалликлар шифохонаси мен учун йиғлаётгандир. Қўйинг! Мен у ерда бўлишдан хурсанд бўламан, чунки тиззаларим мен билан бирга боради.

Анчелотти кубок билан «Стад де Франс» атрофида югурадими ёки йўқми, буни тез орада билиб оламиз».

Киритилди: 11:38, 28.05.2022.
Ўқилди: 3258 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.