Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Нефтчи» ҳам кузгача етиб боролмади

Баҳо:
+ | -

«Нефтчи» учун ушбу мавсумдаги ОФК кубоги мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Фарғоналикликлар битта ўйиндан иборат бўлган нимчорак финал баҳсини Ироқда ўтказишди ва “Арбил”га ўта йирик ҳисобда ютқазиб қўйишди.

Ўйиндан олдин ўтказилган матбуот анжуманида арбилликлар бош мураббийи тезкор гол уриб олиб, асосий эътиборни қарши ҳужумга қаратишни мақсад қилганини айтиб ўтганди. Рақиб бу ниятига эришишига “Нефтчи” йўл қўймади, аммо биринчи бўлим тугаши арафасида Муслим Муборак Элдор Исабоев қўриқлаётган дарвозани ишғол қилишнинг уддасидан чиқди. Гол фарғоналикларнинг оддий хатоси туфайли дарвозага киритилди. Бурчакдан узатилган тўпга ироқлик футболчи зўрға бош билан зарба берди. Секин келаётган тўпни Исабоев қўли билан ушлаб қола олмади ва бир неча ҳимоячиларимиз орасида турган Муборак дарвозани ишғол қилди. Ушбу гол “Арбил”нинг вазифасини анча осонлаштириб юборди.

Мезбонлар ўзларининг устувор мақсадларига эришиб олганларидан кейин, ўйиннинг қолган қисми уларнинг режалари остида кечди. Иккинчи бўлимда вакилларимиз ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилишди. Ироқ жамоаси ҳимояда мустаҳкам ўйнаб, бўлим ўрталарида қарши ҳужумда Саркисян шогирдларини яна бир марта жазолашди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида “Нефтчи” дарвозасидан ўрин олган 2та гол эса фарғоналикларда юзага келган руҳий тушкунлик ва ҳимоядаги парокандалик натижаси бўлди.

Айтиш мумкинки, “Арбил” ҳақли равишда ғалаба қозонди. Ироқликлар ғалабани кўпроқ исташди ва бунинг учун ўйинга мос стратегия ва тактика туза олишди. Албатта, мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ҳам “Арбил” жамоасига руҳий мадад бўлди.

“Насаф” ва “Пахтакор”нинг ортидан “Нефтчи” ҳам халқаро майдондаги фаолиятини баҳордаёқ тўхтатди.

ОФК КУБОГИ. НИМЧОРАК ФИНАЛ
“АРБИЛ” (Ироқ) – “НЕФТЧИ” (Ўзбекистон) – 4:0
Голлар: Муслим Муборак (41), Абдулраззоқ ал-Ҳусайн (69), Амжад Рози Юсуф (88), (90+1-автогол)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:50, 23.05.2012.
Ўқилди: 5729 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.