Кириш Регистрация
11/08 19:00 Динамо 1-2 Сўғдиёна
11/08 19:00 Олимпик 1-1 Қўқон-1912
11/08 20:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/08 19:00 Нефтчи 0-0 Пахтакор
12/08 19:00 Металлург 0-0 Насаф
12/08 21:30 Факел - Урал
13/08 16:30 Астон Вилла - Эвертон
13/08 17:00 Локомотив - Крилья Советов
13/08 19:00 Зенит - ЦСКА
13/08 19:00 Арсенал - Лестер
13/08 19:00 Брайтон - Ньюкасл
13/08 19:00 Манчестер Сити - Борнмут
13/08 19:00 Саутгемптон - Лидс
13/08 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
13/08 21:30 Брентфорд - Ман. Юнайтед
13/08 22:00 Динамо Москва - Краснодар

Мухлислар “кўзлари тўрт” бўлиб кутаётган трансферлар

Баҳо:
+ | -

Европанинг топ-лигаларида ёзги трансфер ойнаси очилди. Уч ҳафта олдин инглиз клублари шартномалар тузиш имкониятига эга бўлишди, 1 июлдан эса Германия, Италия, Испания ва Франция қўшилишди. Биз интиқлик билан кутаётган катта транферлар ҳақида эслатиш вақти келди.

Неймар, “ПСЖ” →?

Ушбу рўйхатдаги энг ёрқин юлдузлардан бири. Неймар аввалига ўзининг комфорт зонасини тарк этишни истамади, бироқ сўнгги хабарларга қараганда, у фикрини ўзгартирди. "ПСЖ" катта маош ва мотивация билан боғлиқ муаммоларга эга бразилияликдан қутулмоқчи. Бундан ташқари, 30 ёшли ҳужумчининг клуб президенти Носир Ал-Хелайфи билан муносабатлари ёмонлашган.

Неймарнинг танлов имкониятлари жуда кўп:

Ҳозирданоқ “Ювентус” билан музокаралар олиб борилмоқда. Массимилиано Аллегри Неймар билан шартнома имзолашни талаб қилмоқда;

"Барселона" Неймарни 50 миллион еврога қайтаришни таклиф қилди;

"Челси" бразилиялик футболчини Лукаку ўрнига олиб келмоқчи. Томас Тухель ўтиш тарафдори, аммо бразилиялик маошини камайтиришга мажбур бўлади;

“Милан” ўз брендини жонлантириш учун Неймар билан шартнома имзоламоқчи, аммо “ПСЖ” бразилияликнинг маошининг бир қисмини тўлашини кутмоқда;

Криштиану Роналду кетса, "Манчестер Юнайтед" Неймарни таклиф қилиши мумкин;

Неймар ҳеч қачон “ПСЖ”ни тарк этишга бунчалик яқин бўлмаган, деган фикр бор. Воқеалар қандай ривожланади экан сабрсизлик билан кутамиз.

Роберт Левандовски, "Бавария" → "Барселона"

Бу ерда ҳамма нарса аниқроқ. Левандовскининг янги клуби "Барселона" бўлиши керак, аммо ҳозирча музокаралар яхши кетаётгани йўқ. Роберт "Бавария"ни тарк этиш истагида ёндамоқда ва Каталонияга боришни истамоқда. Асосий муаммо - "Барселона"нинг молиявий аҳволи.

Клуб Левандовскининг трансфери учун пул излашга шошилмоқда ва ҳужумчидан сабр-тоқатли бўлишини сўрамоқда. "Бавария" эса 33 ёшли ҳужумчи учун шартномаси келаси ёзда тугаса-да, 60 миллион евро талаб қилмоқда. ОАВнинг сўнгги хабарларига кўра, Мюнхен клуби "Барса" спорт директори Матеу Алеманининг қўнғироқларига эътибор бермаяпти.

Музокаралардаги қийинчиликлар ва "Барса"нинг пул билан боғлиқ муаммоларига қарамай, Левандовски "Бавария"ни тарк этиш учун ҳамма нарсани қиляпти. Трансфер муқаррарми нима деб ўйлайсиз?

Поль Погба, "Манчестер Юнайтед" → "Ювентус"

Унинг шартнома муддати тугади "Манчестер Юнайтед"ни тарк этди. Нуфузли журналистлар бир овоздан 29 ёшли ярим ҳимоячи Турин клуби билан келишув шартларини келишиб олгани ва ҳатто Криштиану Роналду ижарага олган уйга жойлашиб олганини бир овоздан таъкидлашди.

Анхель Ди Мария, “ПСЖ” → “Ювентус”

Яна бир супер юлдуз эркин агент. Ди Мария “ПСЖ”да 7 йил ўйнади, аммо клуб аргентиналик футболчи билан шартномани янгилаш шарт эмас деб ҳисоблади. Улар 34 ёшли ярим ҳимоячи "Барселона"дан таклиф кутаётгани, аммо ҳозир Каталонияга ўтиш ҳақида гап йўқлигини ёзишган.

Аммо "Ювентус" ҳақида аниқ маълумотлар бор. Ди Мария аллақачон Турин клуби билан шартнома бўйича келишиб бўлган ва бир мавсум учун 6 миллиондан 7 миллион еврогача маош олади. Погба билан бўлгани каби, келишув ортида Аллегри турибди. Улар келаси ҳафта аргентиналик футболчининг ўтишини расман эълон қилишлари керак.

Умуман олганда, бу ёзни эски "Ювентус"нинг қайтиши деб ҳисоблаш мумкин. Битта трансфер ойнасида иккита юлдузни текинга жамоага қўшиб олиш, буни фақат Турин клуби амалга ошириши мумкин.

Рафинья, “Лидс” →?

Рафиньяга ҳам бир вақтнинг ўзида бир нечта клублар даъвогарлик қилмоқда. Аввалроқ, "Ливерпуль" ва "Бавария" бразилиялик вингерни таъқиб қилишган ва қишда унинг Мюнхенга ўтиши муқаррардек туюлганди.

Энди вазият бошқача. "Барселона", "Челси" ва "Арсенал" Рафиня учун курашмоқда. Муваффақиятга энг яқин жамоа бу Роман Абрамовичнинг собиқ клуби. “Челси” “Лидс”нинг (70-75 миллион евро) талабларини қаноатлантирмоқчи ва бразилияликнинг ўзи билан шартнома бўйича келишиб олди. Лекин “Барса” жим ўтирмоқчи эмас. Каталонияликлар бу иш билан Декуни боғлашди ва испан ОАВлари Рафиня “кўк-анорранглилар”га қўшилиш истаги борлигини ёзмоқда.

Френки де Йонг, “Барселона” → “Манчестер Юнайтед”

Бу ёзнинг энг драматик ҳикояси. Уч йил олдин де Йонг “Барселона”га ўтиб, орзусини амалга оширди. Энди эса клуб ундан қутулмоқчи. Ва бу нафақат ўйин муаммолари (Хави бошқа ярим ҳимоячиларга таянади), балки пул муаммоси туфайли.

"Барса" зудлик билан ўйинчини сотиши керак ва танлов Френкига тушди. Ва драма шундан иборатки, де Йонгнинг ўзи ҳеч қаерга кетишни истамаслигидадир. Аммо кўриниб турибдики, охири шундай бўлади.

Де Йонгнинг янги жамоаси "Манчестер Юнайтед" бўлиши керак. Клуб "Барса" билан келишувга яқин, трансфер суммаси эса 85 миллион еврони ташкил қилади.25 ёшли футболчи кетишни истамаса-да, Френки учун бундай келишувнинг плюс томонлари ҳам бор. Ҳеч бўлмаганда у мураббий Эрик тен Хаг билан ишлай олади, унинг қўл остида “Аякс”да яхши футбол кўрсатган.

Охирги маълумотларга кўра, "Манчестер Юнайтед" Де Йонгни яқин кунларда, 2 ёки 3 июлда таништирмоқчи.

Пауло Дибала, "Ювентус" →?

Ва яна бир эркин агент. Дибала "Ювентус"да етти йил ўйнади ва шартномани янгилаш ҳақида гап кетганда, клуб унинг талабларини қондирмоқчи эмаслиги маълум бўлди. Шундай қилиб, Пауло жамоасиз қолди.

Дибалага "Атлетико", "Тоттенхэм" ва "Реал" қизиқиш билдираётган эди, аммо Пауло "Интер"га ўтмоқчи эди. июнь ойи ўрталарида аргентиналик Милан клуби билан тўрт йиллик шартномага келишиб олгани ва бонуслар билан бирга мавсум учун 8 миллион евро олиши хабар қилинганди. Бироқ, яқинда бошқа маълумотлар пайдо бўлди: гўёки Дибала ва "Интер" келиша олишмаяпти.

“Милан” чалкашликдан унумли фойдаланиши мумкин. Клуб Дибалани ҳамшаҳарларидан “ўғирламоқчи”, раҳбарият эса 28 ёшли ҳужумчи билан шартнома имзолаш имконияти юқори деб ҳисобламоқда. Ёзнинг қайноқ кунларида Европа футболидаги қайноқ трансферларни кузатишда давом этамиз.

Киритилди: 16:04, 02.07.2022.
Ўқилди: 8291 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.