"Барселона" деярли барча совринларни нисбатан кичик харажат эвазига қўлга киритган. Сўнгги йилларда жамоа инқирози ва трансфер бозорига сарфланган юз миллионлаб пуллар муносиб даромад келтирмади. Биз "Барселона"нинг энг қиммат таркибини футболчиларнинг "Камп Ноу"га келган вақтидаги трансфер қийматидан келиб чиқиб тузиб чиқдик. Эътиборлиси, уларнинг барчаси 2016 йилдан кейин сотиб олинган.
Дарвозабон: Нето – 26 000 000 евро
Трансфер: 2019 йилнинг ёзида “Валенсия”дан
Нето Марк-Андре тер Штеген билан рақобатлашиши керак эди, аммо бу амалга ошмади. "Барселона"да уч йил давомида бразилиялик 21 та ўйин ўтказиб, 20 та гол ўтказиб юборди ва 2020/2021 йилги мавсумда фақатгина Испания кубогини қўлга киритди. Бир йилдан сўнг 33 ёшли дарвозабоннинг шартномаси тугайди ва "Барселона" уни текинга йўқотиши мумкин.
Ўнг қанот ҳимоячиси: Нелсон Семедо – 35 700 000 евро
Трансфер: 2017 йилнинг ёзида “Бенфика”дан
3 йил ичида Семедо "Барселона" сафида 123 та ўйинда майдонга тушди. Ҳимоячи асосий таркибда ўйнади, жамоа ҳимояси ўнг қанотини ёпди ва “кўк-анорранглилар”га иккита чемпионлик, кубок ва Испания суперкубогини қўлга киритишига ёрдам берди. "Барселона" португалияликни клубига 32 миллион еврога сотиб юборди.
Марказий ҳимоячи: Жюль Кунде – 50 000 000 евро
Трансфер: "Севилья"дан 2022 йилнинг ёзида
Франциялик футболчининг келиши билан "Барселона"да олтита марказий ҳимоячи бор - Рональд Араухо, Андреас Кристенсен, Эрик Гарсия, Жерар Пике ва Самуэль Юмтити. Тажриба (23 ёшга қадар катта футболда 200 дан ортиқ ўйин) ва янги футболчининг нархини ҳисобга олсак, Хави уни ротация футболчиси сифатида кўриши даргумон. Афтидан, энди ҳимоячилардан бирининг “Барселона”да ўйин вақти деярли қолмайди. Жюл 2020/2021 йилги мавсумда “Севилья” билан Европа Лигаси ва Франция билан Миллатлар Лигаси ғолиби ҳисобланади.
Марказий ҳимоячи: Клеман Лангле – 35 900 000 евро
Трансфер: 2018 йилнинг ёзида "Севилья"дан
2021/2022 йилги мавсумда Лангле жароҳатлар туфайли асосий таркибдаги ўрнини йўқотди ва ниҳоят захирада қолиб кетмаслик учун "Тоттенхэм"га йўл олди. Англияда ҳимоячи ҳали ўйнамади: "Барселона"дан олдин у "Севилья" ва "Нанси"да ўйнаган. Лондонда франциялик футболчи Кристиан Ромеро, Эрик Даер, Давинсон Санчес ва Яфет Танганга билан рақобатлашиши керак. Яна захира ўриндиғида қолиш хавфи катта.
"Барселона" билан Лангле Испания чемпиони бўлди ва Испания кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди.
Чап қанот ҳимоячиси: Эктор Жуниор Фирпо – 20 000 000 евро
Трансфер: 2019 йилнинг ёзида “Бетис”дан
Икки йил давомида Фирпо "Барселона" базасида мустаҳкам ўрин эгалламади. У 2020/2021 йилги мавсумда клуб билан Қирол кубогини қўлга киритди, 41 ўйин ўтказди ва кичик жароҳатлар туфайли кўп ўйинларни ўтказиб юборди. Англиядаги дебют мавсумида Фирпо илк дақиқаларданоқ майдонга тушди, бироқ бу ерда ҳам жароҳатлар уни четлаб ўтмади. Сон мушагининг чўзилиши туфайли футболчи икки ойни ўтказиб юборди.
Марказий ярим ҳимоячи: Паулиньо - 40 000 000 евро
Трансфер: "Гуанчжоу"дан 2017 йилнинг ёзида
Паулиньо "Барселона" сафида элликта ҳам ўйин ўтказмаган. 2017/2018 йилги мавсумда ярим ҳимоячи тўққизта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди, чемпионлик ва Испания кубогини қўлга киритди. Каталония клуби ҳам футболчидан яхшигина пул ишлаб олди – аввалига уни “Гуанчжоу”га 5,5 миллион еврога ижарага бериб, кейин 42 миллион еврога сотишди. 30 ёшли футболчи учун яхши бизнес.
Марказий ярим ҳимоячи: Миралем Пьянич – 60 000 000 евро
Трансфер: "Ювентус"дан 2020 йилнинг ёзида
Пьяничнинг трансфери муваффақияциз деб баҳоланмоқда. Ярим ҳимоячи 50 та имкониятдан 13 марта асосий таркибда майдонга тушди. Босниялик футболчи 2020/2021 йилги мавсумда 30 та ўйинда бирорта ҳам гол ура олмади. Ўтган мавсумни Туркияда ўтказгач, Пьянич “Барселона”да ўз ўрнини эгаллашга иккинчи марта уриниб кўради. Лекин Хави унга имкон берадими? Ахир бу позицияда Педри, де Йонг, Гави, Кессиэ ва Гонсалес бор.
Марказий ярим ҳимоячи: Френки де Йонг – 86 000 000 евро
Трансфер: 2019 йилнинг ёзида "Аякс"дан
Де Йонг "Барселона"нинг етакчиларидан бири. Мураббий унинг жамоадан кетишига қарши эмас. "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячи сотиб олиш учун муносиб маблағ ажратиши керак, чунки 2019 йилда голландиялик "Барселона" билан етти йиллик шартнома имзолаган. Агар де Йонг клубни тарк этса, Кессиэ унинг тўлиқ ўринбосарига айланиши керак бўлади.
Ўнг қанот ҳужумчиси: Усмон Дембеле - 140 000 000 евро
Трансфер: "Боруссия Д"дан 2017 йилнинг ёзида
140 миллион евро тўланган футболчини текинга йўқотиш аҳмоқлик. Шу боис "Барселона" Дембеле билан шартномани яна икки йилга узайтирди. 2021/2022 йилги мавсум форвард учун клубга қўшилганидан бери энг самарали бўлди (“гол+пас” тизимида 1+13) ва Усмон келаси йили муваффақияцизликка учраган тақдирда ҳам уни бирон жойга сотиш орқали пул ишлаб олиш мумкин. Бу 70 миллион евродан кам маблағ бўлиши аниқ.“Барселона”да 5 йил давомида франциялик футболчи жароҳати туфайли деярли 700 кунни ўтказиб юборди.
Марказ ҳужумчиси: Антуан Гризманн – 120 000 000 евро
Трансфер: 2019 йилнинг ёзида “Атлетико Мадрид”дан
Гризманн “Барса” билан Испания чемпиони бўлмади. Ҳужумчи Мадриддан "Барселона"га ўтганидан сўнг, "Атлетико" 2013/2014 йилги мавсумдан бери биринчи марта Примерада ғалаба қозонди. Каталонияда икки йил давомида форвардга фақат Испания кубоги топширилди ва у пойтахтга қайтди, лекин ижара асосида. 2020/2021 йилги мавсумда у камроқ ўйнади ва Ла Лиганинг 26 ўйинида атиги 3 та гол урди. Шунга қарамай, “Атлетико” французни яна бир мавсумга жамоада қолдиришга тайёр. “Барса” эса бунга қарши эмас шекилли.
Чап қанот ҳимоячиси: Филиппе Коутиньо - 135 000 000 евро
Трансфер: 2018 йил қишда "Ливерпул"дан
Коутиньонинг трансфери "Барселона"нинг яна бир муваффақиятсиз сармоясидир. Каталонияда ярим ҳимоячи ҳеч қандай алоҳида нарса билан эсга олинмади, фақат жароҳат туфайли 45 ўйинни ўтказиб юборди. "Бавария"даги бир йиллик ижара бразилияликнинг "Ливерпул"да кўрсатган формасига қайтишига ёрдам бермади. Катта харажатларга қарамай, “Барселона” Коутиньодан халос бўлди: аввалига уни “Астон Вилла”га ижарага беришди, кейин эса унинг барча ҳуқуқларни сотишди.