Англия чемпионатининг 4-тури доирасида "Тоттенхэм" сафарда «Ноттингем Форест» клуби меҳмони бўлиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.
Учрашувнинг дебютида Ҳарри Кейн меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Ўйин якунланишига 9 дақиқа қолганида англиялик форварднинг ўзи Кейн дублни расмийлаштирган ҳолда ўйинга нуқта қўйди.
"Тоттенхэм" ушбу ғалабадан сўнг ўз очколарини 10тага етказган ҳолда жадвалда 3-ўринга кўтарилиб олди.
Англия чемпионати, 4-тур
Ноттингем Форест – Тоттенхэм 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 5 Кейн, 0:2 – 81 Кейн.
Ноттингем Форест – Хендерсон, Уильямс, Кук (Авонийи, 75), Маккенна, Уоррелл, Тоффоло, Йейтс (Куяте, 75), Гиббс-Уайт, О`Брайен (Фройлер, 75), Лингард (Деннис, 69), Жонсон (Серридж, 90).
Тоттенхэм – Льорис, Эмерсон, Дайер, Дэвис, Санчес, Перишич (Сессеньон, 74), Сон Хын Мин (Ришарлисон, 74), Хейбьерг, Бентанкур (Спенс, 90), Кулусевски (Биссума, 83), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Кук (54), Уоррелл (58), Маккенна (61), О`Брайен (73), Кейн (82), Куяте (84), Жонсон (85).