Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

"Нобель" мукофоти соҳиби бўлган футболчи!

Баҳо:
+1 | -

 

Спортчи, хусусан, футболчига Нобель мукофоти берилмайди, дея  ҳисоблайдиганлар ҳақ, аммо... Аммо Дания газеталари 1922 йилда "Таниқли футболчига Нобель мукофоти берилди" деб ёзишганди. Ўша футболчи Нильс Бор эди. Демак, буни ёлғон дейдиганлар адашишади. Зеро, машҳур физик Нильс Бор фанда  қанчалик машҳур бўлса, футболда - Дания миллий терма жамоаси дарвозабони сифатидаям энг таниқли кишилардан  саналган.

Нильс  Хенрих  Давид Бор 1885 йилнинг 7 октябрида Даниянинг Копенгаген шаҳрида таваллуд топди. Отаси физиология  соҳаси бўйича профессор, онаси бўлса банк ва  сиёсат  бобида  эътиборли  оиланинг  фарзанди  бўлган.

Ана шундай зиёли оилада камол топган Нильс Бор Копенгаген университетидаги талабалик  чоғидаёқ  ўзининг  изланувчан  ва иқтидорлилиги билан  шуҳрат қозонди. Унинг металларда электрон назариясига бағишланган докторлик диссертацияси  юқори илмий малака билан бажарилган  тадқиқот сифатида тан олинди. Нильс Бор физика фанида атом квант назариясини, Мендеелевнинг элементлар даврий қонунини назарий жиҳатдан  тушунтириб  берди.

Классик ва квант механикаси тушунчалари орасидаги мослик принципларини аниқлади.Шунингдек, у атом ядроси физикаси соҳасида ҳам муҳим ишлар қилди, ураннинг бўлиниш  назариясини  ишлаб чиқди  ва  шу  хизматлари  учун 1922 йили Нобель  мукофотига  сазовор  бўлди.

Айтиб ўтилган оламшумул кашфиётларни ихтиро этишда футбол унга халал бермади, аксинча , ўзи айтганидек, " катта ёрдам берди".

Негаки, Нильс Бор болалигидан футбол ишқибози бўлиб, нафақат талабалик даврида,балки Копенгаген университети профессори, университет назарий физика бўлими бошлиғи, Дания Фанлар Академияси академиги бўлган пайтларидаям футболдан узоқлашмади.

Балки, бутун умри давомида спорт билан шуғулланишни, футбол ўйнашни ҳаётининг мазмуни деб билди. Шу боисдан ҳам у " Футбол ҳаётимда менга худди физикачалик  шон  шуҳрат келтирган соҳа. Мен футболни шунчаки ўйин эмас, балки худди физика сингари жиддий бир  машғулот деб биламан" деганди.

Дания терма жамоаси аъзолари ва футбол ишқибозлари ҳам айнан мамлакат шарафини, жамоа дарвозасини Нильс Бордек таниқли профессор қўриқлаётгани билан фахрланишарди.

Футболчи ва физик айни пайтда шеърият шайдоси ҳам бўлган. У жаҳон адабиёти намоёндаларининг асарларини  ўқиб борар, ҳатто немис шоири буюк Гётенинг "Фауст" асарини  ёддан  биларди.

Нильс  Бор, шунингдек, альпинизмга  ҳам  қизиқар, ҳатто бу  қизиқиши  ғайритабиий воқеаларгаям  сабабчи  бўларди. Буни  қарангки, бир куни у шогирди, ёш  голланд  физиги Казимир, рафиқаси Маргарита Бор учаласи кечқурун меҳмондорчиликдан қайтишаётганди. Худди  ўзи  каби жўшқин табиатли Казимир қояга чиқиш тўғрисида мароқ  билан ҳикоя  қилиб  бораркан, устоз-шогирднинг ғайратлари жўш уриб кетди. Учала ҳамроҳ  баланд  бир  иморат  олдига  келишганида  олдинига  Казимир, сўнгра Нильс Бор ҳам маҳоратини  намойиш  этиш учун деворнинг  ғадир-будурларига таяниб, то тўртинчи  қаватгача чиқиб боришди. Маргарита Бор эса устозу шогирднинг маҳоратларига  қойил  қолганча, улардан хавотирланиб  турарди. Шу  пайт  бирдан  ҳуштак овози эшитилиб, атрофни полициячилар ўраб олишди. Маълум бўлишича, Казимир  ва  Нильс  Бор  " чўққиси"га  интилган  бу  бино  банк экан.

Худди акаси сингари Ҳеральд Бор ҳам  ғайратли  киши  бўлиб, ашаддий футболчи эди. У Дания миллий терма жамоасининг ҳимочиси бўлган. Айниқса, 1908 йилда Лондонда  бўлиб ўтган олимпиада ўйинларида Дания жамоасининг кумуш медалга сазовор  бўлишида  Ҳеральднинг  ҳиссаси  катта  бўлганди.

1910 йилда Копенгаген университети залларидан бирида Ҳеральд Борнинг математика фанидан докторлик диссертациясини ёқлаш тадбири ўтказилади.Залга одатдагидан кўпроқ одамлар тўпланишган эди. Бироқ залдагиларнинг аксарияти математикага ёки диссертация  мавзусига унчалик ҳам тушунишмасада, Ҳеральд Борни маърузаси давомида олқишлашар, ҳатто ҳуштаклар чалишиб, уни қўллаб турардилар. Ғайритабиий бу ҳолатга сабаб, залга асосан футболчилар ва футбол ишқибозлари йиғилишган, улар Нильс ва Ҳеральд Борни фан соҳасидаям  қўлга киритган ютуқлари билан олқишлашга  келишганди.

Ҳа, Нильс ва Ҳеральднинг дўстлари кўп бўлган. Айниқса, Нильс ҳазил-мутойибага усталиги, меҳмоннавозлиги  билан ажралиб турар, оилада  Маргарита  билан олти  ўғилни закий инсонлар этиб тарбиялашга ҳаракат қиларди. Натижада тўртинчи ўғли Оге ҳам отасидек  физика  бўйича  буюк  кашфиётлар  қилиб, Нобель  мукофотига  сазовор  бўлди.

Футболчи, физик, альпинист Нильс Бор  эса 1962 йил 8 ноябрьда, 77 ёшида юрак хасталигидан оламдан ўтди. Ўшанда Нобель мукофоти соҳиби бўлган физик олимнинг ўлими учун илм аҳиллари билан бирга, футбол ишқибозлари ҳам мотам тутишган, футболчилар бир ҳафтагача стадиондаги машғулотларга  қатнамай  қўйишган экан. Зеро, футбол  Нильс  Борнинг  ҳаёт  мазмунига айланганди.

 Умид  Бекмуҳаммад

 

 

Манба: darakchi.uz
Киритилди: 10:31, 07.07.2012.
Ўқилди: 7114 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.