АҚШ президенти Жо Байден АҚШ терма жамоасини Қатардаги жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичига чиққани билан табриклади.
Эслатиб ўтамиз, америкаликлар Эрон терма жамоасини минимал ҳисобда мағлуб этишди ва иккинчи ўрин билан бу ишни уддалади.
Энди америкаликлар Голландия терма жамоаси билан тўқнаш келади.
ТАСС хабарига кўра, терма жамоа ғалабасидан хабар топган президент Мичигандаги чиқишларидан сўнг футболчиларни табриклаш учун саҳнага қайтган.
У хурсандчилик билан учрашув ҳисобини эълон қилди ва жамоа энг муҳим ўйинда ғалаба қозонганини айтди.
Байден қисқа нутқини шундай ибора билан якунлади: «Сизни қизиқтириши мумкин деб ўйладим» Бунгача президент саҳнадан иқтисод ҳақида гапирган эди.