Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Пахтакор» Бекободда «Металлург»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" Бекободдаги янги бунёд этилган “Металлург” Марказий стадионида ғалабага эришган биринчи жамоа бўлиб тарихда қолди.

14-турдан ўрин олган ўйинда “Металлург” меҳмони бўлган “шерлар” ғалабага эришишди. 

Учрашувни тошкентликлар фаол тарзда бошлашди. 6-дақиқада ярим ҳимоячи Шерзод Каримовнинг йўллаган зарбасига фақатгина дарвоза устунига тўғаноқ бўлди. 10-дақиқада эса ҳисоб очилди. Ҳужумни Шахбоз Эркинов аниқ тарзда якунига етказди – 0:1. 20-дақиқада "Пахтакор"нинг асосий дарвозабони ҳисобланган Темур Жўраев жароҳат олди. Мураббийлар уни мажбурий равишда алмаштиришди. 31-дақиқада Дилмурод Каримов захирадан майдонга тушган Лобановни ожиз қолдирди – 1:1. Биринчи тайм айнан мана шу ҳисоб билан якунига етди.

Иккинчи бўлимда битта гол урилди. 60-дақиқада Шерзод Каримов майдон эгалари дарвозасига иккинчи голни киритди – 1:2. Қолган дақиқаларда “Металлург” вакиллари ҳисобни тенглаштиришга уринишди, бироқ ҳисоб ўзгармади ва Мурод Исмоилов шогирдлари янги стадионда ғалабага эришишди. Учрашув охирида ҳимоячи Даврон Ҳошимов майдондан четлатилди, энди у кейинги турда бўлиб ўтадиган “Бунёдкор”га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

«Металлург» (Бекобод) – «Пахтакор» (Тошкент) 1:2 (1:1)
Голлар: Шахбоз Эркинов 10, - 0:1. Дилмурод Каримов 31, - 1:1. Шерзод Каримов 60, - 1:2.
Ҳакамлар: С.Зайлобиддинов (Фарғона), Б.Норсафаров (Қашқадарё вилояти), Т.Гайнуллин (Тошкент), И.Гормашов (Тошкент).
«Металлург: Икромов, Акбаров, Ҳ.Ҳошимов, Вагапов, Аҳмедов, Д.Каримов, Каримқулов, Одилов, Йўлдошев, Калевич, Нурматов.
«Пахтакор»: Жўраев (Лобанов, 21), Суюнов, Кримец, Клецков, Д.Ҳошимов, Исматуллаев, Андреев (Шарофетдинов, 80), Каримов, Қиличев, Махарадзе, Эркинов (Абдухолиқов, 70).
Четлатиш: Даврон Ҳошимов 90+2.
Назоратчи: Ғ.Каримов (Тошкент).

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 23:25, 04.08.2012.
Ўқилди: 5090 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик