Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Миржалол Қосимов: «Вазиятлардан унумли фойдалана олмадик»

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Андижон” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисми Миржалол Қосимов билан ўтди.

- Ўйин давомида катта устунликка эга бўлдик. Рақиб дарвозаси олдидан жуда кўплаб голли вазиятлар содир этдик. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ Ян Козак ва Илҳом Шомуродов аниқ ўйнашганида ўйин тақдири аллақачон ҳал бўлиши мумкин эди. Бироқ баҳс бошидан то охиригача сўнгги зарбаларни беришда омадимиз чопмади. Йигитларга ўйин борасида ҳеч қандай эътироз бўлиши мумкин эмас. Аммо вазиятлардан фойдалана олмасик бўйича бугунги баҳсда оқсадик, - деди Миржалол Қўшоқович.

- Вазиятларни голга айлантира олмасликни давралар оралиғидаги танаффус билан боғласа бўладими?
- Асло йўқ! Агарда танаффусда кўп дам олган бўлганимизда умуман ўйинимиз чиқмаган бўларди. Ўзингиз кўрдингиз қанчадан-қанча комбинациялар ташкил этиб, рақиб дарвозаси олдида ҳужумлар ёмғирини ёғдирдик. Яна қайтараман, вазиятлардан фойдалана олмадик!

- Жамоага янги қўшилган Илҳом Шомуродов борасида қандай фикрдасиз? Унинг ҳаракатларидан қониқяпсизми?
- Илҳом тиришқоқ ва меҳнаткаш ҳужумчи. У бугун ҳам гол уриш учун ҳар бир ҳужумда фаол иштирок этди. Ўйлайманки, Шомуродовнинг “Бунёдкор”га кўп фойдаси тегади.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 04:09, 05.08.2012.
Ўқилди: 4557 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.