"Фулхэм" "Эвертон" ярим ҳимоячиси Абдулай Дукуре учун "Ноттингем" жамоаси билаан рақобатлашади. Журналист Саймон Жонснинг ижтимоий тармоқлардаги маълумотларига кўра, "Ноттингем Форест" "Эвертон" футболчисига даъвогарлик қилмоқда.
Аввалроқ Дукуре "Фулхэм"нинг қишки трансфер ойнасидаги асосий трансфер мақсадларидан бири эканлиги таъкидланганди. Бироқ, малилик футболчи ўтган ёзда кучайтириш учун 130 миллион евродан кўпроқ маблағ сарфлаган "Ноттингем Форест"га ўтиши мумкин.
Дукур жорий мавсумда Премьер-лиганинг 7 ўйинида гол ура олмади. Аввалроқ футболчи "Уотфорд" таркибида ўйнаган.