Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

АПЛ клуби учун олийжаноб ҳомийлик

Баҳо:
+1 | -

Ниҳоят, АПЛ дебютанти бўлмиш «Ноттингем Форест» ҳам ўз ҳомийсини топди: янги йилдан мавсум охирига қадар жамоа БМТнинг қочоқлар ишлари бўйича агентлиги (УВКБ) логотипи туширилган футболкаларда майдонга тушади.

 Агентлик сайёрамиздаги қуролли тўқнашувлар ва таъқиблардан азият чеккан қочоқларга ёрдам беради - «Ноттингем» билан ҳамкорлик бу ҳаракатни янада жонлантиради.


Клуб соҳиби бўлмиш юнонистонлик бизнесмен Эвангелос Маринакис аввал ҳам БМТ билан алоқада бўлган

2013 йилда унинг тасарруфидаги «Олимпиакос» (ҳозир ҳам у клуб президенти) халқаро ташкилотнинг болалар жамғармаси - ЮНИСЕФ билан ҳамкорлик қилганди.

«Ўшанда биз жамғарманинг хайрия фаолиятига ўз ҳиссамизни қўшишга, ҳомийлик учун даромад олмасликка қарор қилгандик. Биз жамоатчилик эътиборини жамғарманинг хайрли фаолиятига жалб этишни мақсад қилгандик. Энди савобли ишни «Ноттингем» билан давом эттирамиз. УВКБ фаолиятини мавсум якунига қадар бошқа лойиҳалар билан биргаликда ёритиб боришимиздан мухлисларимиз фахрланишларига умид қиламан. Хайрли тадбиримиз инсоният жамоатчиликнинг ночор қатламига ёрдам беришда жиддий қийинчиликларга дуч келаётган даврга тўғри келмоқда» - дейди Эвангелос Маринакис.


Бунгача «Ноттингем»  рекламасиз либосларда ўйнаётган, Маринакис  10 млн.ли таклифни 

кутганди

Ўтган мавсумда жамоа ВОХТ компанияси билан ҳамкорлик қилган, кейин ҳомий клубга манфаатлироқ келишувни таклиф этганди. Бироқ АПЛ дебютанти янада йирикроқ таклифни кутганди. «Спорт Бизнес» маълумотига кўра, «Ноттингем» соҳиби 1 мавсум учун 10 млн. фунт олишни истаганди. Элита дебютанти учун анчайин йирик келишувни рисоладагидек расмийлаштириш учун у «Ньюкасл»нинг собиқ директори Ли Чарнлини таклиф этди. Бироқ у навбатдаги муаммога дуч келди. Ўртамиёна жамоаларга бошқаларга нисбатан каттароқ маблағ таклиф этиши мумкин бўлган букмекерлар пайт пойлаш позициясига ўтиб олишганди: Ла Лигада улар тақиқ остида қолишган, инглиз футболи эса бу тақиққа шиддат билан яқинлашаётганди. Март ойида «Вест Хэм» ЕЛ доирасидаги «Севилья»га қарши учрашувда Betway ёзувисиз футболкаларда майдонга тушганди.


Дарвоқе, «Барса» ҳам бир пайтлар БМТ билан ҳамкорлик қилган - 5 йил давомида ЮНИСЕФга  1,5 млн. евродан  тўлаганди

70-йилларда ҳомийлар футболга селдек оқиб келишди. Инқилобни 1973 йилда Jagermeister ва «Брауншвейг» келишуви бошлаб берди, кейин бизнес футболга селдек кириб келди. Клублар рекламадан дурустгина даромад ола бошладилар. Охир-оқибат, 2006 йилда титул ҳомийси бўлмаган ягона топ-клуб - «Барселона» қолганди. Каталонияликлар онгли равишда рекламани аралаштиришни истамадилар ва буни «Клубдан кўра улканроқ» шиори принципига зидлиги билан изоҳлашганди. Тўғри, у даврда ҳомийнинг кўмагисиз фаолият юритиш ҳозирга нисбатан анча осонроқ эди. Шундан кейин мухлислар орасида маккорона назария пайдо бўлди: гўёки, «Барса» бошқа жамоалардан ажралиб туриш мақсадида ҳомийнинг логотипи бўлмаган либосларда майдонга тушади ва кўпроқ футболкалар сотиш имкониятига эга бўлар экан. Бироқ бу назарияни ҳеч ким жиддий қабул қилмади.

Ниҳоят, 2006 йилнинг сентябрида ҳаммаси ўзгарди. 107 йиллик ҳомийсиз фаолиятдан кейин «Барса» президенти Жоан Лапорта ЮНИСЕФ билан камдан-кам учрайдиган 5 йиллик шартномани имзолади: «Барса» бир қатор ташаббусларга кўра жамғармага бирлашади, ҳомийдан пул олмайди ва йилда бир марта 1,5 млн. евродан (даромаднинг 1 фоиздан озроғи) тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

ЮНИСЕФ билан имзоланган келишувни Лапорта «тарихий воқеа», «қалб амри», ижтимоий мақомдаги ЕЧЛ ғалабаси» сифатида эътироф этганди: «Мазкур тарихий келишув ташкилотимиз дунёда «Клубдан кўра улканроқ« эканлигини тасдиқлайди. Бизнинг келажагимиз порлоқ, чунки биз бутун дунё болаларига ёрдам берамиз».

Дастлабки йилдаги маблағни Свазилендга, мамлакатдаги ОИТСга қарши курашишга жўнатилди. 2004 йилда у ерда касалликнинг энг юқори кўрсаткичи қайд этилганди. Аёлларнинг 43 фоизида тест-синовлари ижобий натижа берган, улар орасидаги 12 фоиз ҳомиладор аёллар тегишли препаратлар билан таъминланганди. Шу тариқа туғилажак чақалоқларнинг саломатлиги сақлаб қолинди.

«Барса»нинг хайрия маблағлари Свазиленддаги маориф ва спорт тизимларини ривожлантириш эвазига болалар ҳаётини яхшилашга имкон яратди. БМТ мутахассислар клуб ёрдамида маҳаллий аҳолини ОИТС тарқалишини тўхтатишга ўргатишди. Болалар ва уларнинг оналари керакли дори-дармонлар билан таъминланишди.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 12:59, 17.01.2023.
Ўқилди: 1401 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.