"Вест Хэм" футболчиси жамоани тарк этади. Хабарларга кўра, "болғачилар" ҳужумчиси Майкл Антонио мавсум якунида жамоасини ўзгартиради.
У январь ойида ўзига янги жамоа қидирган эди. У "Вест Хэм" сафида учинчи танлов футболчиси саналади. Инглиз футболчиси ҳафтасига 100 минг фунт маош олади.