Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати

Ярим финал, 08.02.2023, 23:59

АЛ-АҲЛИ

64 - Маалуль (пенальтидан)

1 : 4

РЕАЛ

42 - Винисиус
46 - Вальверде
93 - Родриго
99 - Аррибас
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Эль-Шенави,
Маалуль,
Абдельмонем,
Hany,
Abdel Kader Radwan,
Magdi Kafsha,
Эль-Сулайя,
Эль-Шахат,
Дьенг,
Метуали,
Шериф.
  Лунин,
Начо,
Алаба,
Рюдигер,
Камавинга,
Модрич,
Кроос,
Тчуамени,
Вальверде,
Винисиус Жуниор,
Родриго.

Матн

100'
Ўйин якунланди. "Реал" йирик ҳисобда ғалаба қозониб, финалга йўл олди
99'
Гооол Аррибас. Ҳозиргина захирадан ўйинга қўшилган футболчи ҳисобни йириклаштирди - 4:1.
98'
Винисиус ҳам ўйин сўнггида алмаштирилди. Аррибас баҳсни якунлаб қўяди.
95'
Модрич ва Родриго ўрнига Мариано ва Одриосола майдонга тушди.
93'
Гооол. "Реал" ўйин тақдирини ҳал этди. Себальос - Родриго комбинациясини бразилиялик форвард гол билан якунлади.
91'
Ҳакам ўйинга 8 дақиқа қўшиб берди.
87'
Модрич пенальтидан фойдалана олмади. Эль-Шенави тўпни қайтарди.
87'
Пенальти белгиланди. Жарима майдони ичида Эль-Сулайя Винисиусни чалиб йиқитди.
84'
Тчуамени ва Абделмонем ўзаро жанжаллашиб кетиши натижасида иккала футболчига ҳам сариқ карточка кўрсатилди.
79'
Лунинннн! Бурчак зарбасидан сўнг яна ўша Маалуль боши билан яқин бурчакка зарба йўллади. Украин уни қайтарди.
77'
Кроос майдонни тарк этди. Дани Себальос унинг ўрнига баҳсни якунлаб қўяди.
74'
Начо ҳимояда ҳужумни бартараф этиш вақтида жароҳат олди. Радван унинг оёғини эзиб олди. Жароҳат жиддий эмас, испаниялик ўрнидан турди.
72'
Вальверде марказдан рейд амалга ошириб, жарима майдони ташқарсидан зарба йўлламоқчи бўлди. Сўнгги паллада ҳимоячи "подкат" орқали вазиятни бартараф этди
69'
Вуууҳҳ!!! Миср клуби ҳисобни тенглаштиришга бир баҳя қолди. Яна Камавинга қанотидан амалга оширилган ҳужум зарбагача етиб борди, аммо ҳал қилувчи паллада ҳужумчи хатога йўл қўйди.
67'
Ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан "Реал" яна рақиб жарима майдончаси атрофида фаолликни оширди.
64'
Гоооол!!! Маалуль пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди. Лунин тўп йўналишини топа олмади.
64'
Пенальти. Камавинга Эль-Шахатга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Ҳакам иккиланмай 11 метрлик нуқтани кўрсатди
63'
Винисиус яна "Ал-Аҳли" дарвозабони билан яккама-якка ҳолатга чиқиб кетган эди, бироқ ўткир бурчакдан йўлланган зарбани посбон қайтарди.
60'
Маалуль узоқ масофадан зарба йўллади. Тўп кичик рекошетдан сўнг Лунин қўлига бориб тушди.
58'
Йўқ, пенальти белгиланмади. Ҳимоячи тоза ташланган ҳолда тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборган экан. Бурчак зарбаси самарасиз якунланди.
57'
Винисиус ўз қанотидан фаоллик кўрсатиб жарима майдонига ёриб кирди. Ҳимоячи уни йиқитди, ҳакам ВАР қарорини кутмоқда
55'
"Реал" майдон марказида тўпни сақлаш орқали темпни пасайтирмоқчи.
52'
"Ал-Аҳли" ярим ҳимоячиси Хани узун пас билан ҳужумчисини таъмиламоқчи эди, Лунин ўз ўрнида.
47'
Мисрликлар иккинчи голдан сўнг дарҳол олдинга ўтишди. Қанотга яқин жойдан Эль-Шахат йўллаган зарба ноаниқ чиқди.
46'
Модрич биргина пас билан Родригони дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Бразилиялик ҳужумчининг зарбасини Эль-Шенави бир амаллаб қайтарди, аммо қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Вальверде ҳисобни оширди - 2:0.
46'
Гооол. Федерико Вальверде
45'
Иккинчи бўлим бошланди.
45'
Танаффус. "Ал-Аҳли" аутсайдер сифатида жуда яхши ўйин намойиш этмоқда, лекин биргина хато жамоани ҳисобда ортда қолишига сабабчи бўлди.
45'
Начонинг узоқ масофдан ўз омадини синаб кўрди, ноаниқ.
42'
Гоооол! Винисиус ҳисобни очди. Ҳимоячининг қўпол хатосидан сўнг Винисиус дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. У тўпни кипер устидан ошириб дарвозага чиройли тарзда жойлаб қўйди.
38'
Вальверде ўз қанотидан фаоллик кўрсатиб Камавинганинг узатмасидан сўнг тўпни тўхтатмай дарвозага йўллаб кўрди. Эль-Шенави вазиятни қийинчиликсиз бартараф этилди.
36'
"Ал-Аҳли" сафида Эль-Шахат энг фаол ўйинчи бўлиб турибди. У Камавинга ҳаракат қилаётган чап қанотдан тинимсиз фаоллик кўрсатмоқда.
33'
Ўйин темпи анчагина ошди. Жамоалар бир-бирини тўлиқ ўрганиб олган кўринади.
31'
Вуууҳҳ! Лунин "Реал"ни муқаррар голдан қутқариб қолди. Эль-Шахат
қанотдан ўткир бурчак остида зарба йўллади, Лунин яқин бурчагидан тўпни олиб чиқди
29'
Родриго прессингда мисрликлар ҳимоячисидан тўпни олиб қўйиб, қанотдан рейд амалга оширди. Зарба билан якунланган ҳужум дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди.
26'
Ал-Аҳли Лунин дарвозаси олдида фаолликни оширди. Бирин-кетин имкониятлар ноаниқ зарбалар билан якунланди.
23'
"Қироллик клуби" навбатдаги бурчак зарбасидан ҳам фойда чиқара олмади. Ҳужумда фол қайд этилди.
22'
Ўнг қанотдан Вальверде жарима майдонига узатиб берган тўпни Родриго тўхтата олмади.
17'
Рюдигер Родриго ишлаган бурчак зарбасидан сўнг боши билан дарвозага зарба йўллади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
15'
Родриго жарима майдончаси яқинида фол ишлаб олди,Крооснинг узатмаси эса тўғри дарвозабонга бориб тушди.
10'
10-дақиқага келиб "Ал-Аҳли" тўп назоратини бироз қўлига олди ва позицион ҳужумни шаклллантиришга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча самарасиз.
6'
"Реал" иккала қанотлардан фаол тарзда фойдаланмоқда, ўнгда Начо, чапда эса Винисиус дастлабки дақиқалардан мисрликларга хавф туғдирмоқда.
3'
Мадридликлар дастлабки дақиқалардан фаол ҳужумлар билан ўйин назоратини ўз кўлига олишга ҳаракат қилмоқда.
0'
Учрашувга старт берилди. "Реал" бошлаб берди
'
Кеча бўлиб ўтган ярим финалнинг илк учрашувида Саудиянинг "Ал-Ҳилол" жамоаси Бразилиянинг "Фламенго" клубини таслим этди - 3:2. Бугунги баҳс ғолиби финалда саудияликларга рақиб бўлади.
'
Марокашда бўлиб ўтаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалида “Ал-Аҳли” – “Реал” тўқнаш келади. 00:00 да старт оладиган баҳс матнли трансляциясини сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.