Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Алишер Никимбаев: «ЎФФ қилган хатога мен жавоб берганман»

Баҳо:
+ | -

Миллий терма жамоамизнинг жаҳон чемпионати саралаш ўйинларидаги иштироки бошланиши биланоқ ҳар доим биринчи бўлиб “Баҳрайн воқеаси” ёдга олинади. Кимлардир агарда ўша апелляция ёзилмаганида биз аллақачон жаҳон чемпионатида иштирок этган бўлардик, деган фикрга ҳам боради. Тан олиб айтиш керакки, “Баҳрайн воқеаси”га бош сабабчиси сифатида ўша пайтда Ўзбекистон футбол федерациясининг терма жамоалар бўлими раҳбари бўлиб ишлаган, ҳозирги кунда Осиё футбол конфедрациясида фаолият юритаётган Алишер Никимбаев биринчилардан бўлиб тилга олинади.

Мана Баҳрайн терма жамоаси билан бўлган антиқа воқеага ҳам олти йилдан ошган бўлсада ҳамон апелляция ёзиш фикри кимдан чиққанлиги кўпчиликни бирдек ўйлантириб келади. Мухлислар қалбини ўша пайтда ҳам, ҳозир ҳам бирдек савол қийнайди. Хўш, нега ЎФФ фойдаси бўлмаган апелляцияни ёзишди? Бу ўхшамаган апелляциянинг орқасида аслида ким турган эди?

Бугун биз имкониятдан фойдаланиб ўша пайтдаги воқеаларнинг ўзи истамаган ҳолда бевосита сабабчиларидан бири бўлиб қолган Алишер Никимбаев билан “Баҳрайн воқеаси” ва умуман ўзбек футболининг кечаги, бугуни ва эртанги куни ҳақида гаплашдик.
 
— Сиз Ўзбекистон футбол федерациясида ишлагансиз. Ҳозир четдасиз. Айтингчи, ташқаридан баҳолаганда ўзбек футболи ва унинг ривожини қандай баҳолайсиз?
— Ривожланиш бўляпти. Айниқса, ҳукумат томонидан бераётган аҳамият туфайли ривожланиш сезиларли даражада. Масалан, ўтган йили мен ОФК тафтиш комиссия билан бирга клубларимизни текширув жараёнида қатнашган эдим. Бу йил ҳам яна бир марта худди шу клубларни текширдик. Оддий факт: бир йил ичида 5 янги стадион тақдим этилган.

— Тўғри, сифат яхшиланаяпти, аммо футболнинг савияси-чи?
— Футболнинг савияси асосан мураббийлар савиясига ва ёш футболчиларни тайёрлаш савиясига боғлиқ. Балким, бугун катта ўсиш кўринмаяётгандир, лекин Ўзбекистонда катта потенциал бор. Масалан, ОФК лицензиялаштириш регламентига кўра ҳар битта клубда камида 4 та болалар-ўсмирлар жамоалари бўлиш керак. Лекин Ўзбекистон клубларида энг кам, сони 8 жамоа бўлган.

— “Бунёдкор” – “Пахтакор” жамоаларининг Ўзбекистон Кубоги ярим финал ўйинидан сўнг “Бунёдкор” мураббийи Муротжон Отажонов матбуот анжуманида ўйин келишилганлигига шама қилди. Бу борада сизнинг фикрингиз?
— Менимча “келишилган” дегани йўқ. Чунки “келишилган” деганида бу иккита жамоа ўртасида “келишув” борлиги маънода тутиляпти. Менинг назаримда, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” ўйини келишилмаган.

— Муротжон Отажонов ОФК келаси йили ОЧЛ учун 1+1 квотасини “Пахтакор” раҳбарияти эшитган, шунинг учун улар Равшан Эрматов ёки ЎФФга мурожат қилган бўлиши мумкин деган фикрни билдирганди.
— Бошқа одам айтган гапларга жавоб беришим нотўғри бўлади

— Умуман олганда, сўнгги пайтларда бизда таъқиқланган тотализатор очиқча амалга оширилмоқда. Бу ҳол ўйинларни келишишга олиб келмайдими? Ҳатто Биринчи лиганинг ўйин натижасини олдиндан билиш ҳам муаммо бўлмай қолган, деярли.
— Тотализатор — бу футболнинг муаммолардан биттаси. Италияда сўнгги 32 йилда тотализатор орқали учта инқироз пайдо бўлган. Бунга ўхшаган муаммолар ҳаттоки Англия ва Германияда бўлган экан. Лекин асосий савол — маъсул шахслар бунга кураш олиб боришяптими-йўқми? Италияда уччала инқирозда ҳам ким бўлишига қарамай футболчилар, мураббийлар, клуб раҳбарлари жазоланган. Демак, бунга қарши кураш олиб борса бўлади.

— Бизда тотализаторга қарши курашиш кам ёки умуман йўқлигига қандай қарайсиз?
— Балким кураш бордир, бизга бунисини айтмаган бўлишлари мумкин. Ўша Италияда ҳаммаси бир кунда очилган-ку.

— Келишилган ўйинларни очиш учун журналистларнинг ҳаракати муҳимроқми ёки рахбариятнинг.
— Ҳар иккала томоннинг. Ва яна битта томони ҳам бор — тергов органлари. Буларнинг ёрдами ҳам керак бўлади. Италияда улар асосий ролни ўйнаган. Умуман олганда бундай ишларда биргаликда ишлаш керак. Ҳаттоки тотализатор хўжайинлари ҳам ёрдам беришни аямаслиги керак. Чунки улар келишилган ўйинлардан зарар кўрадиган одамлар ҳисобланишади.

— Бевосита терма жамоанинг бугунги ҳолати бўйича ҳам гапириб ўтсангиз. Ўзбекистон терма жамоасининг  жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти қай даражада.
— Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятлари жуда ҳам баланд. Чунки бугунги Эрон термаси — бу биз билган жамоа эмас. Уларда ҳозир авлодлар алмашуви вақти келди. Қатар термаси эса деярли бизга рақобат қиладиган рақиб бўлмаган. Демак, иккинчи ўринни олсак бўлади.

— Нега иккинчи ўрин, биринчи эмас?
— Чунки Жанубий Корея термаси ҳаммадан устун туради.

— Бу фикрингиз билан Ўзбекистон терма жамоаси...
— Инсон қанчалик ватанпарвар бўлса, шунчалик реалист ҳам бўлиш керак.

— Демак футболчиларимизда ватанпарварлик бору, реалистик йўқ шундайми?
— Йўқ, мен ўзим ҳақимда гапирдим. Мен ватанпарварман, лекин шунга яраша реалист ҳам. Шунинг учун терма жамоамизни биринчи ўринга эмас, иккинчи ўринга кўпроқ шанслар бор деб ўйлаяпман.

— Айтингчи, ЖЧга чиқиш учун бундан ҳам яхши имконият бўлганми?
— Кимдир ЖЧ-2002 осонроқ деган эди. Лекин ҳар битта турнирни бир-бирига солиштириб бўлмайди.

— ЖЧ ҳақида гап кетганда доим ўша “Баҳрайн воқеаси” эсга олинади. Агар сир бўлмаса ўшандаги воқеаларни гапириб берсангиз?
— 2005 йилдагими?

— Ҳа ўша апелляция воқеаси.
— Бошланишда апелляцияни ёзмоқчи эмас эдик. ФИФАга мурожаат қилиб, ҳакамнинг қарорини тушунтиришни ва жавоб учрашувга тайинланган хитойлик ҳакамларни қаттиқ назоратга олишни сўрамоқчи бўлганмиз. Лекин шу пайтдаги ЎФФ ва терма жамоа раҳбарларига яқин бўлган одам ФИФАнинг собиқ бош котиби Мишель Зен-Руффиненга телефон қилган ва маслаҳатни сўраган. 3:0 — техник ғалабаси таклифи ундан чиққан эди. Мен эса ўша пайтдаги ФИФА ижроқўм аъзоси бўлган Вячеслав Колосковдан маслаҳат сўраган эдим. У эса "ҳеч нимани ёзманг" деган эди. Бироқ менинг ва Вячеслав Колосковнинг сўзларимиз ўтмаган.

— Аммо ҳозирда “Баҳрайн воқеаси”да кўпчилик сизни сабабчи қилиб гапиришади? Айнан сизнинг ташаббусингиз билан ёзилганини айтишади.
— Ўшанда мен терма жамоалар бўлими бошлиғи бўлган эдим ва Ўзбекистон футбол федерациясининг қарорини оммага тушунтириши зиммамга юклатилган эди. Шунинг учун одамлар айбни мендан кўрган. Балким кимгадир бунақа вазият ёққан ҳам. Чунки улар қилган хатога мен жавоб берганман.

—  Ўзингизни оқлашга имкон туғилса ўша воқеалар хусусида нималар деган бўлардингиз.
— Ишонган одам ишонади, ишонмаганларига нима дейишни ҳам билмайман.

—  ЎФФ ва терма жамога яқин одам деб кимни назарда тутдингиз?
— Оммага унинг исми ҳеч нимани айтиб бермайди.

— “Бунёдкор” жамоасини ташкил этилиши ўзбек футболини синдирди деган фикрга қандай қарайсиз?
— Нотўғри гап. “Бунёдкор”нинг пайдо бўлиши чемпионатимиздаги рақобатни кучайтирди.

—  Кўпчилик футболчилар катта пул эвазига “Бунёдкор”га ўтиб кетиши бошқа вилоятлар футболини ривожланишига тўсқинлик қилмайдими? Сўнгги йилларни эсласак “Пахтакор” ва “Бунёдкор”дан бошқа чемпион номини эслаш қийин.
—  Футболчиларнинг “Бунёдкор”га ўтгани учун ҳам уларнинг собиқ клубларида янги жойлар очилди. Демак, янги футболчилар учун имконият яратилди. Бундан ташқари, “Бунёдкор”га футболчилар асосан 2008-2009 ўтган, 2010 йилдан бошлаб унчалик кескин трансферлар оширгани йўқ. “Бунёдкор” ва “Пахтакор” муносиб рақобатчи бўлмаганлиги сабабини эса Тошкент клубларида эмас, вилоят клубларидан излаш керак.

— Яқиндагина “Бунёдкор” футболчилари клуб раҳбариятидан норози бўлиб Ўзбекистон футбол федерациясига, хусусан Сардор Рахматуллаевга клубдан ойлик маошларини ололмаётгани сабали мурожат қилишган. Айтингчи, клуб футболчилар томонидан ойликни тўлай олмаса ОФК томонидан ҳам чоралар кўриладими? Агар чора кўрилса улар қандай чора бўлиши мумкин?
— Тўланмаган ойликлар, маош пуллари ҳақида гапирсак, битта нарсани айтаман. Менимча, ойликлар борасида “Бунёдкор”да муаммолар йўқ. Муаммолар бошқа томонларда. Шунинг учун “Бунёдкор”даги вазиятни муҳокама қилмаган бўлар эдим. Клубларнинг ойлик маошларини тўлай олмаслик борасидаги чораларига тўхталадиган бўлсак, 2013 йилдан бошлаб ОФК Чемпионлар Лигасида қатнашадиган ҳар битта клуб лицензияга эга бўлиши керак. Лицензиялаштириш талабларнинг биттаси — футболчилар, мураббийлар ва клуб ходимлари олдидан қарз бўлмаслиги. Агар қайсидир клуб вақтида қарзларини узмаса, шу клуб лицензиядан маҳрум қилинади ва ОЧЛда қатнашмайди. Бундан ташқари, ЎФФнинг қарори асосида, Ўзбекистон олий лигасида қатнашадиган клублар ҳам лицензияларга эга бўлиши лозим. Демак, қарздор клублар Ўзбекистон чемпионатида ҳам қатнашмайди.

— Айни пайтда “Машъал” жамоаси инқирозда, маълумотларга қараганда “Насаф” клуби ҳам ойлик маошлардан қарзи бор. Молиявий аҳволи яхши бўлиб турган клубларимизда қарздорлик бўлса бошқаларини гапирмаса ҳам бўлади. Сизнингча бир йил ичида ўзбек клублари ОФК талабларини тўлиқ бажариб бера оладими?
— Манимча, баъзи клубларимиз раҳбарлари буни ҳали тўлиқ тушунгани йўқ. Хўш, бир-икки йил ўтсин, кўрамиз аҳволларини. Улар учун битта гап бор: “Глазго Рейнджерс”га ўхшаб, учинчи лигага тушманг. Умуман олганда тўлиқ жавоб бериш қийин эмас. Фақат ваъдалар устидан чиқиш керак.


— Агарда ОФК юқоридаги муаммолар сабаб клубларимизни ОЧЛ ёки бошқа мусобақаларда иштирок этишини таъқиқласа, Ўзбекистондаги ходим сифатида клубларимизни тарафини оласизми ёки ОФКни? Демоқчиманки, сиз учун қай бири мухим.
— Мен қонун тарафини оламан.

— Яна терма жамоа ҳақида. Айтингчи, сизнингча Вадим Абрамовни ишдан олишга нима асос бўлган. Отларни кечувда алмаштириш терма жамоани ЖЧдан маҳрум қилмайдими?
— Нима асос бўлгани менга қоронғу. Ўйлайманки, ушбу қарор фақат яхши ният билан қабул қилинган. Шундай бўлсада, лекин шахсан ўзим Абрамовни қолдирар эдим.

— Нега?
— Бошлаган ишни охиргача олиб бориш керак эди. Ҳозир эса у ўзи "менга охиргача имконият берилмади" дейиши мумкин.

— Абрамовнинг ишдан кетишига журналистларнинг кескин танқиди сабабчи деган фикрга қандай қарайсиз. Ҳозир ҳеч ким Миржалол Қосимовни танқид остига олмаяпти. Ваҳолангки, Миржалол ака кўпроқ “Бунёдкор” билан овора бўлиб қолмоқда. Умуман журналистларимизни бошида жим туриб, ғалвир сувдан кўтарилганидан сўнг бонг уришини қандай баҳолайсиз. Ҳозир ҳам Қосимов борасида хеч қандай очиқ фикр ёзилмаяпти?
— Бу гапларингизга қўшилмайман. Журналистлар танқиди сабаб бўлмаган эди. Қолаверса журналистлар учун жавоб бермоқчи эмасман.

— Одил Аҳмедовнинг жароҳати терма жамоамиз учун катта йўқотиш деб ўйлайсизми?
— Жуда катта йўқотиш. Чунки Одил оддий футболчи эмас. У — жамоанинг юраги ва виждонидир.

— Эртага мамлакатимиз мустақиллигининг 21 йиллик тўйи нишонланади. Мазкур байрам олдидан ўзбек футбол ишқибозларига тилакларингиз?
— Биринчи навбатда, сабр. Ҳар битта муваффакиятсизликдан сўнг руҳан тушмаслик керак. Ҳамма жамоларимизга омад. Ҳамма мухлисларимизга эса улар мухлислик қилаётган жамоалар хар доим уларни хурсанд килишни тилайман.

Фарҳод НОРБЎТАЕВ суҳбатлашди

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:06, 30.08.2012.
Ўқилди: 7077 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.