Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Тарихий чуқур илдизларга эга кўҳна «Реал» академияси ўз қадриятларига эга

Баҳо:
+ | -

Вальдебебасдаги «Реал Мадрид» академиясига киргандан сўнг меҳмонлар клубнинг энг ёш тоифаси - беш ёшли болаларнинг кийиниш хонасига югуришади. Бу амалий ёндашувдан кўра кўпроқ рамзий маънога эга бўлиб, ўқувчиларнинг узоқ сафардаги биринчи қадамини намойиш этади. «Ла Фабрика»да 11 та футбол майдончаси, шунингдек, Альфредо Ди Стефано стадиони ва кўплаб машғулотлар учун иншоотлар мавжуд бўлиб, улар орқали ўйинчи бир кун қаймоқли формада Сантьяго Бернабеуда ўйнаш орзусига эришиши керак.

Бугунги кунда академиянинг ҳар бир ёш тоифасида, шунингдек, эркаклар ва аёллар бўлимларида 364 нафар футболчи рўйхатга олинган. Клубнинг 2021-2022 йиллардаги ҳисоботига кўра, «Реал Мадрид»нинг бу улкан лойиҳани сақлаш учун сарфлаган харажатлари 25 миллион евро бўлиб, даромади 39 миллион еврони ташкил этган. Яъни, академия нафақат тўлиқ ўзини оқлайди, балки яхши даромад ҳам келтиради. Охирги 10 йил ичида «Ла Фабрика» тарбияланувчиларини сотишдан тушган фойда 330,5 миллион еврони ташкил этди. 2022 йилнинг ёзги трансфер ойнасида клуб Борха Майоралнинг кетиши туфайли 15 миллион евро ишлаб олди, Мигель Гутьерресдан 4 млн евро ва Виктор Чуст «Кадис»га 1 млн еврога сотилди.

Фақат бир нечта футболчи асосий жамоага тушишига қарамай, бутун испан футболи «Реал Мадрид» академияси тарбияланувчилари билан тўлиб-тошган. Академияни фабрикага қиёслаш асосан шу сабабли. Бу атама Мадриднинг афсонавий ҳужумчиси Альфредо Ди Стефано томонидан ишлаб чиқилган. Ҳозирда Ла Лигада 55 нафар «La Fabrica» битирувчиси ўйнамоқда. Ҳатто «Барселона» таркибида ҳам битта: «Челси»нинг собиқ қанот ҳимоячиси Маркос Алонсо.

«La Fabrica» тарихи 1950 йилларга бориб тақалади. Бу, шубҳасиз, Мадриднинг энг машҳур президенти Сантьяго Бернабеу ташаббуси билан амалга оширилган лойиҳа бўлиб, Испанияда бундай турдаги биринчи лойиҳа эди. Ўша пайтда умидли футболчилар маҳаллий мактаблардан ёки клуб аъзоларининг фарзандлари иштирок этадиган турнирлар орқали жалб қилинган. Мадрид тарихидаги биринчи тўртта буюк футболчилар қуйидагилар - Хуан Сантистебан, Антонио Руис, Рамон Марсаль ва Энрике Матеос - иккинчиси 1956-1960 йиллар оралиғида бешта еврокубокни қўлга киритган.

1966 йилги жамоанинг олтинчи еврокубоги Педро Де Фелипе, Фернандо Серена, Рамон Гроссо ва Мануэль Веласкес томонидан қўлга киритилди. Мадридда энг кўп эсга олинадиган давр 1980 йилларга тўғри келади. Quinta del Buitre («Бешлик тулпори») дейилган ном ҳозирда «Реал Мадрид»нинг институционал алоқалар бўйича директори Эмилио Бутрагеньодан сўнг келиб чиққан.

Кучли бешликка Бутрагеньодан ташқари Маноло Санчис, Мигель Пардеса, Мишель ва Мартин Васкес ҳам кирган. Пардеса 1980 йилларнинг ўрталарида Сарагосага жўнаб кетди, аммо қолган тўртта футболчи катта жамоа тарихида муҳим роль ўйнади, чунки Мадрид кетма-кет бешта чемпионликни қўлга киритди (1985/1986, 1986/1987, 1987/1988, 1988/1989 ва 1989/1990) ва УЕФА кубоги (1984/1985 ва 1985/1986).

2019 йилдан бери «Реал» халқаро скаутлар тармоғидан воз кечди

2020 йилдан буён «La Fabrica»ни собиқ футболчи Мануэль Фернандес бошқариб келади, унинг отаси 1990 йилларда «Реал Мадрид» директорлар кенгашида бўлган, Манунинг ўзи эса олти йил давомида академияда мураббий сифатида ишлаган. «Бланкос»нинг собиқ юлдузлари Рауль ва Алваро Арбелоа ёшлар мураббийи ҳисобланади (Реал Мадрид «Кастилья»). «Бизнинг мақсадимиз - футболчининг энг яхши фазилатларини ривожлантириш, унга маълум бир фалсафани юклаш эмас», - дейди Рауль. - Ғоя шундан иборатки, агар ижрочи «Реал»да ўйнаш учун етарлича иқтидорга эга бўлмаса ва меҳнатдан қочси, ўзини бошқа жамоада бемалол синаб кўриши мумкин.

Бошқа клубларда очилган «La Fabrica» талабаларининг кўплигини ҳисобга олсак, бу ёндашув яхши ишлайди. «Реал Мадрид»да мен ўнг қанот ҳимоячиси сифатида бошладим, кейин марказий ҳимояга ўтдим ва ҳозир ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнайман. Академия менга футболда моҳир бўлишни, кўплаб позицияларда ўйнашни ўргатди», - дейди Мадрид тизимида уч йилини ўтказган «Жирона» ярим ҳимоячиси Борха Гарсия устозларидан миннатдор бўлган ҳолда.

Яқин ўтмишда Икер Касильяс ва Мануэль Санчис каби келажак афсоналари клуб томонидан ўтказиладиган махсус турнирлар орқали академияга йўл олишди. Аммо бугунги кунда иқтидорларни ишга олиш жараёни ва саралаш тизими ўзгарди: Мадрид шаҳрида академиядаги ёш истеъдодларни кузатиб борувчи скаутлар тармоғи мавжуд. Шу билан бирга, «La Fabrica»га таклиф қилиш учун баъзан камида ўнлаб муваффақиятли ўйинларни бериш керак бўлади. Мадрид қамрови Испаниянинг қолган қисмини ҳам ўз ичига олади. Клубда Каталония, Андалусия ёки Канар ороллари каби вилоятларнинг 17 та автоном жамоалари учун биттадан скаут ишлайди. 2014 йилда очилган замонавий қароргоҳда бошқа вилоятлардан келган футболчилар ҳам истиқомат қилишади.

2019 йилдан бери «Реал Мадрид» 15 ёшгача бўлган футболчилар учун халқаро скаутлар тармоғидан воз кечди. Бунга ФИФАнинг футболчилар ўз уйлари ва оилаларини 100 км дан узоқроққа тарк этишининг салбий оқибатлари бўйича тадқиқотлари таъсир кўрсатди. Бу ёндашув билан ўйинчининг тўла очилиш имконияти жуда кичик бўлади. Шунингдек, «La Fabrica» статистик маълумотларига кўра, маҳаллий ўйинчилар меҳмонларга қараганда биринчи жамоага кўпроқ киришади. Мураббийлар Карвахаль ва Начони мисол қилиб кўрсатишди. «La Fabrica»да улар ўйинчиларни тарбиялашга катта аҳамият беришади. «Уларга ўзаро ҳурмат ва форма қадриятлари каби туйғулар сингдирилади, чунки уларнинг барчаси клубнинг элчиларидир. Бу қадриятлар футболчининг карьераси ривожланиши давомида ва ҳатто тугаганидан кейин ҳам намоён бўлади. Академияда бир гуруҳ психологлар ишламоқда, ўйинчилар доимо муаммоларни енгиб, шахс сифатида яхшироқ бўлишга ёрдам берувчи синовлардан ўтишмоқда», деди Бутрагеньо.

«Кўпчилик футболчилар, албатта, «Реал Мадрид»нинг асосий жамоасига тушмайди, баъзилари ҳатто профессионал даражада қолмайди. «Мен ҳар доим футболчиларга уларнинг асосий мақсади оддий инсон бўлиш эканлигини айтганман. Улар бу имкониятдан баҳраманд бўлишлари керак», - деди «Реал Мадрид» афсонаси Висенте дель Боске, у 1999 йилда асосий жамоага мураббий бўлгунга қадар йигирма йилдан кўпроқ вақт давомида ёшлар академиясида ишлаган.

14 ёшгача бўлган ёш гуруҳлар ўртасида ўйин жараёнига кўпроқ устунлик берилади ва машғулотларга камроқ эътибор берилади. 15 ёшдан бошлаб асосий эътибор машғулотларга қаратилади ва бу ёшда футболчилар ўйиндаги позицияга қараб ажратилади. Ижрочиларнинг кўпчилиги йўқ бўлиб кетадиган иккита асосий ёш босқичи мавжуд: 12 ёшдан 13 ёшгача, шунингдек, 16 ёшдан 17 ёшгача. Шу билан бирга, клуб футболчилар билан умуман хайрлашмайди, балки уларни кузатишда давом этади. Қачондир умид чиқиб қолишига ишонишади. Бу эса тараққиётни белгилайди. 

Киритилди: 10:01, 08.03.2023.
Ўқилди: 2526 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.