Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Бенжамин Уильямсни эслайсизми?

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон ва Жанубий Корея миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйинни австралиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бош ҳакам - Бенжамин Жон Уильямс. У бир неча кун олдин Тошкентга ташриф буюрган ва ўз гуруҳи билан ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.

Ушбу ҳакам тўғрисида қисқача тўхталиб ўтамиз.
Бенжамин Жон Уильямс Ўзбекистон терма жамоалари иштирокидаги битта ўйинни бошқарганки, бу ўйин барчамизнинг ёдимиздан чиқмайдиган бўлиб сақланиб қолган. Сиз билан 2008 йилги Аҳмад Убайдуллаев жамоасини кўз олдимизга келтирамиз. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U19) Саудия Арабистонида бўлиб ўтаётган қитъа чемпионатида иштирок этмоқда. Жаҳон чемпионати йўлланмаси тақдири ҳал бўладиган ўйин - чорак финал: Ўзбекистон - Хитой. Қизғин кечган ўйиннинг 120-дақиқаси ўтиб бормоқда. Ҳисоб - 0:0. Бир дақиқадан кейин ҳакам жамоаларни пенальтилар сериясига таклиф қилиши керак.

Ана ўша 120-дақиқада ҳимоячиларимиздан бири тўпни бош билан дарвозабон Дониёр Усмоновга узатди. Дониёр эса тўпни дарҳол ушлаб олмасдан, аввал уни кафти билан уриб ўз олдига ташлади, кейин эса ҳужум югуриб келаётганини кўриб, тўпни ушлаб олди. Ҳакам эса ўша заҳоти дарвозамиз томон эркин жарима зарбаси белгилади. Вазиятни тушунмаган Усмонов ҳакам эътироз билдира туриб, уни туртиб юборди. Бош ҳакам ўша заҳоти дарвозабонимизни майдондан четлатди.

У пайтда Ўзбекистон терма жамоаси 3та ўйинчини алмаштириб бўлгани учун аввал эркин зарба пайтда дарвозани Ислом Тўхтахўжаев, пенальтилар сериясида эса Мурод Холмуҳаммедов эгаллади. Ҳар иккала вазият биз учун омадли якунланиб, Мисрдаги мундиалга йўл олгандик.

Ана ўша ўйинни австралиялик Бенжамин Жон Уильямс бошқарганди! У туфайли биз футбол қоидасининг нозик жиҳатидан бохабар бўлгандик. Кейинчалик у клубларимизнинг ОЧЛдаги ўйинларини бошқарган. Аммо юқорида биз тилга олган ўйин ёдимизда қолган.

Бугунги ўйинни ОФК Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти бошлиғи Йошима Огаванинг шахсан ўзи кузатиб боради. Ушбу мутахассис осиёлик ҳакамларни ЖЧ-2014га жиддий тайёрлашни мақсад қилган. Ўйин назоратчиси эса ФИФА инструктори Шамсул Майдин. Бенжамин Уильямс эса биз каби 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига боришни мақсад қилган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:15, 11.09.2012.
Ўқилди: 4840 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.