Ўзбекистон Суперлигасининг март ойидаги энг чиройли голига номзодлар рўйхати эълон қилинганди.
Соврин "Андижон" футболчиси Сардор Абдунабиевга насиб этадиган бўлди. У 1-турда "Насаф"га қарши бўлиб ўтган сафардаги ўйинда узоқ масофадан рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига ғалаба келтирганди.