Бельгиялик вингер Янник Карраско шу ёзда Мадриднинг "Атлетико" клубини тарк этиб, фаолиятини Испаниянинг бошқа топ-клубида давом эттириши мумкин.
Todofichajes нашрининг ёзишича, "Барселона" футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, потенциал битим суммаси 15-20 миллион еврога баҳоланмоқда. Каррасконинг "матрасчилар" билан амалдаги шартномаси муддати 2024 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. У Мадрид жамоасида 2020 йилнинг сентябридан бери ўйнамоқда.
29 ёшли бельгиялик футболчи жорий мавсумда Ла Лигада 27 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.