Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Футзал. Эртага ОФК саралаш босқичига қуръа ташлаш маросимини ўтказади

Баҳо:
+ | -

Эртага — 22 июнь куни футзал бўйича 2024 йилги Осиё кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланади. Маросим Тошкент вақти билан соат 12:00 да Куала Лумпурдаги ОФК қароргоҳида онлайн тарзда ўтказилади.

Қуръа ташлаш маросимида жамоалар саккизта гуруҳга бўлинади. Мазкур босқичда жами 31 та жамоа иштирок этади (охирги гуруҳга 3 та жамоа жойлашади). Гуруҳ ғолиблари ва энг яхши иккинчи ўринни эгаллаган еттита жамоа мусобақанинг финал босқичига йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичи 2023 йилнинг октябрь ойида ўтказилади. Ўзбекистон жойлашадиган гуруҳ учрашувлари юртимизда бўлиб ўтади.

Қуръадан аввал жамоалар саватчаларга қуйидаги тартибда бўлинган:

1-сават: Япония, Эрон, Кувайт, Вьетнам
2-сават: Саудия Арабистони, Ироқ, Туркманистрн, Ливан, Жанубий Корея, Мьянмар.
3-сават: Афғонистон, Малайзия, Австралия, Фаластин, Гонконг, Шарқий Тимор, Непал.
4-сават: Камбожа, Мальдив, Бруней-Доруссалам, Хитой, Ҳиндистон, Макао.

Мезбонлар саватчаси: Баҳрайн, Хитой Тайпейи, Индонезия, Қирғизистон, Монголия, Тожикистон, Таиланд, Ўзбекистон.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:54, 21.06.2023.
Ўқилди: 1770 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4398]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2705]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2643]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2630]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2499]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2454]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2427]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2288]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2157]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2148]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик