"Рома" футболчисига ҳам "тажовуз" бошланди. Хабарларга кўра, Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби римликлар плеймейкери Пауло Дибалага жиддий қизиқиш билдирмоқда.
29 ёшли футболчи Моуриньо жамоасининг муҳим вакили саналади. У Аргентина билан жаҳон чемпиони бўлган эди. Дибаланинг товон пули арабларга қулайлик туғдиради.
Айни дамда у 10.3 миллион фунтлик товон пулига эга. Бу эса Дибаланинг ҳақиқий бозор нархидан анча пастдир. Футболчи бундан 12 ой олдин "Ювентус"дан эркин агент сифатида олиб келинган эди.