Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

"Рома" Льоренте билан ижара шартномасини узайтирди

Баҳо:
+ | -

"Лидс" ўзининг расмий сайтида ҳимоячи Диего Льоренте 2023/2024 йилги мавсумни "Рома"да ижара асосида ўтказишини эълон қилди.

Льоренте 2022/2023 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини "Рома"да ўтказди ва энди "бўрилар" футболчини яна ижарага олди. 29 ёшли испаниялик футболчи бунгача А Серия клуби сафида 12 та расмий ўйинда майдонга тушган.

Эслатиб ўтамиз, "Лидс" ўтган мавсумда Премьер-лигадан Чемпионшипга тушиб кетган эди. "Рома" эса А Серияни олтинчи ўринда якунлади ва Европа лигаси гуруҳ босқичига йўлланма олди.

Тransfermarkt портали мутахассислари Диего Льорентени 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 18:14, 08.07.2023.
Ўқилди: 1052 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.