Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 4-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 1-0 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ - Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

CAFA Futsal Cup 2023. Ўзбекистон Туркманистонни мағлуб этди

Баҳо:
+3 | -

“CAFA Futsal Cup 2023” турнири доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Туркманистонга қарши 3-тур баҳсини ўтказди.

Учрашувнинг 3-дақиқасида вакилларимиз ҳисобни очишди. Рақиб ҳимоячсининг хатосидан фойдаланган вакилларимиз чиройли комбинация орқали ҳисобни очишди. 13-дақиқада эса бурчак етказилган тўпни Акбар усмонов кучли зарби билан рақиб дарвозасига жойлади.

Иккинчи бўлим якунланишига 5 дақиқа қолганида Илҳом Ҳамроев 7 метрлардан аниқ зарба бериб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Орадан икки дақиқа ўтиб эса  туркманистонликлар "стандарт" вазиятдан битта жавоб тўпини киритишди.

Ўйин сўнгида рақиб ўйновчи-дарвозабон тактикасида ҳаракат қилди. Жамоамиз бешинчи голни урганди, аммо тўп чизиқни кесиб ўтишидан аввал ўйин вақти тугаб қолганди.

Шу тариқа, Баҳодир Аҳмедов жамоаси турнирдаги иккинчи ғалабага эришиб, очколарини 6 тага етказиб олди. Туркманистон эса 1-турда Эронни мағлуб этгач, кетма-кет иккита ўйинда ютқазди.

CAFA Futsal Cup 2023, 3-тур
Туркманистон - Ўзбекистон - 1:3
Голлар: Ихтиёр Ропиев 3ʼ, Акбар Усмонов 13ʼ, Илҳом Ҳамроев 35ʼ, Шири Байрамдурдиев 37ʼ.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:55, 26.07.2023.
Ўқилди: 2575 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик