Sky Sports хабарига кўра, "Бешиктош" "Эвертон" ҳужумчиси Демарай Грейга қизиқиш билдирмоқда.
Манбанинг хабар беришича, 27 ёшли футболчига "Фулхэм", "Кристал Пэлас" ва Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. "Эвертон" ҳужумчи учун тахминан 15 миллион фунт (17,4 миллион евро) олмоқчи.
2022/23-йилги мавсумда Грей “Эвертон” сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt.com портали ҳужумчининг нархини 20 миллион еврога баҳоламоқда.