Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

«Челси» янги мавсум олдидан катта ишончга эга бўлди

Баҳо:
+ | -

«Челси»нинг мавсумолди натижаларини сарҳисоб қиламиз. Почеттино шогирдлари ушбу ўйинларни қамраб олган ажойиб турнирда Премьер-лигада юқори ўринларни эгаллаган барча клубларни ортда қолдириб, ёзги серия кубогини қўлга киритди. Буни ютуқ деб аташ кулгили, аммо жамоа охир-оқибат барча ўйинларда мағлуб бўлиш ҳам мумкин эди, демак, мухлисларда оптимистик бўлишга асос бор, айниқса, «Челси» Почеттино қўл остида яхшироқ ўйнай бошлагани аниқ.

«Расстановка» (ўзаро уйғунлик)

«Челси»нинг ўйин давомида энг кўп тўпга эга бўлган схемаси 3-5-2да намоён бўлди, бироқ номинал ҳолатда қайдномага 4-2-3-1 кўринишида белгиланди (Почеттино буюк ҳақиқатни қадрлайди - футболчилар ҳужумда кенгроқ, ҳимояда торроқ зоналарда ҳаракат қилди). Номинал 4-2-3-1даги қанот ҳимоячиларидан бири марказда қолади (Гюсто/Кукурелья), уларнинг ичида Марк қанотда баландроқ ўйнаб, ҳужум томон кенглик яратади (Жеймс ҳамда Чилуэллга).

Бу вақтда ҳужумкор ўйинчилар марказда фаол ҳаракатланиб, позицияларини ўзгартирадилар. Улар турли диапазондаги паслар учун ўзларини таклиф қилишади. (Айтганча, Колвилл узоқ масофага узатмалари билан ёдда қолди). Нкунку, Мудрик, Жексон, Стерлингни ўз ичига олган ушбу «Челси» таркиби Почеттино ишлатиб кўрган дастлабки таркибдан анча ҳаракатчанроқ. Жексон Нкунку учун жой очиш йўлида пастга тушиб ўйнайди, бу икки-уч баҳсдан буён рақибларни чалғитиб қўймоқда. Позицион ҳужумчи Матсен ҳам орқага чекиниши мумкин ва самарали равишда марказий ярим ҳимоячига айланади. Ҳамма нарса Маурисио истаганидек жуда мослашувчан ва мобил равишда ишламоқда. «Челси»да тўп назорати олдинги мавсумга нисбатан анча кўп ушланмоқда. Жамоа ўйини анча динамик бўлиб кетган.

Буларнинг барчаси, албатта, ажойиб. Аммо савол туғиладики, бу вазиятда икки энг яхши қанот ҳимоячилари - Жеймс ва Чилуэллни майдонга қандай сиғдириш мумкин? Почеттино уларни мавсум олдидан бир вақтда майдонга туширишдан қочди. Гап расмий ўйинларга келганда, мураббий таркибни танлашда мухлисларнинг норозилигига дуч келиши мумкин.

Бундан ташқари, қурилиш ҳақида гапирганда, Энцонинг ролини эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Аргентиналиксиз ўйин сифати пасайганини кўриш. Рақибнинг ҳар қандай уюшган прессинги қийинчиликларга олиб кела бошлади ва позицион ҳужумлар янада хавф туғдиради. Фернандес агар жароҳат олса, кейинги мавсумда нима бўлишини тасаввур қилиш қўрқинчли. Унинг ўрнини босадиган ҳеч ким бўлмайди.

Прессинг

Албатта, Фрэнк Лэмпард бошчилигидаги «Челси» давридан буён жамоанинг прессингда ишлаши анча яхшиланди. Аслида «Челси»нинг прессинги камдан-кам содир бўлади, аммо мақсадли деб айтган бўлардик, Почеттино сифатли ҳужумни яратмагунча деярли таваккал қилмайди. Прагматик ўйиннинг ҳам сабаби шундан аслида Кўпроқ қарши ҳужумга ўхшайди. Масалан, кеча «Фулхэм» дарвозасига иккинчи гол ҳам шундай кирди - «кўклар»нинг хавфли қарши ҳужуми бир қарашда барбод бўлди, бироқ тезкор қарши прессингни амалга оширган Чуквуэмека гол яратди.

Кўпинча ҳеч ким рақиб жарима майдончаси ичида тўпни тўғри қабул қилишга уринмайди. Ўйинчилар рақибнинг ҳужуми майдон марказига етгунча ишонч билан кутишлари мумкин, шунинг учун ҳимоячилар орқасида бўш жой бўлади, агар «кўклар» фаол прессинг ва курашни бошласа, «Челси»нинг ҳар қандай тезкор ҳужумкор ўйинчилари бу имкониятлардан фойдаланиши мумкин. Шу сабабли, биз тезкор ҳужумларни кўрдик.

Хулоса

Афтидан, Почеттино жамоанинг хавфли нуқталаридан қандай фойдаланишни жуда яхши билади. Кучли прессинг, ҳужумдаги мобил ўйин, тактик мослашувчанлик, буларнинг барчасини биз Премьер-лига клублари иштирокидаги ёзги серия ўйинларида кўрдик ва буларнинг барчаси мухлисларни қувонтиришга сабаб бўлмоқда. Буларнинг барчаси расмий ўйинларда қандай ишлаши қизиқ ва асосий савол бўлиб янграмоқда. Ҳужумдаги барча 4 та позицияда етарлича ўйинчилар кам, Энцо ўзига хос ва алмаштириб бўлмас футболчи. Дарвозабон чизиғига ҳам саволлар бор. Мавсумолди ўртоқлик турнири эса шунчаки норасмий мақомдан бошқа ҳеч нарса эмас. «Ливерпул»га қарши биринчи даврада барча янги келган ёшлар ғоят юқори босим остида қандай ўйнагани барчанинг эсида. Бироқ ҳамма нарса яхшидек туюлсада, бир лаҳзада ҳамма нарса ўзгариши мумкин.

Киритилди: 19:11, 31.07.2023.
Ўқилди: 2336 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.