Коке жароҳати сабаб бир неча ҳафтани ўтказиб юборади.
"Атлетико" сардори тиззасидан жароҳат олди.
Бу Ла Лиганинг 1-туридан ўрин олган "Гранада"га (3:1) қарши ўйиннинг дастлабки беш дақиқасида Мурто Узуни билан тўқнашувдан сўнг содир бўлди. 7-дақиқада унинг ўрнига Пабло Барриос майдонга тушди.
Кокенинг тикланиши тахминан бир ой давом этиши кутилмоқда.