"Барселона" ёзда Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Науэль Молинага қизиқиш билдирган эди.
Marca хабарига кўра, "Барселона" Жоау Канселуни қўлга киритиш имконияти пайдо бўлгунга қадар Молинанинг трансферини устувор вазифа деб ҳисоблаган. Каталония клуби ҳимоячи билан боғланди, аммо "Атлетико" билан келишувга эриша олмади.
Қайд этилишича, амалга ошмай қолган трансферга “Барселона”нинг молиявий муаммолари сабаб бўлган – каталонияликлар Молинанинг маош талабини уч баравар камайтирганига қарамай, унинг имзоланиши молиявий фейр-плейга тўғри келмаган.
Аргентиналик футболчининг "Атлетико Мадрид"даги товон пули 90 миллион еврони ташкил этади, бу суммани "Барселона" тўлашга қурби етмасди.
Қайд этилишича, "Барселона" Молинага 2022 йилдаёқ қизиқиш билдирган. Кейин ҳимоячи "Удинезе"дан "Атлетико"га ўтди.