Португалия терма жамоаси Евро-2024 саралаш босқичи доирасида кеча Словакияга қарши майдонга чиқиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Гонсало Рамуш 18-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Криштиану Роналду 29 ва 72-дақиқаларда иккита гол уришга муваффақ бўлди.
Криштиану биринчи голни урган пайтда — пенальти тепишдан аввал 2 марта "Бисмиллаҳ" сўзини ишлатди. Унинг лаб ҳаракатлари камераларга тушиб қолди. Бу видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.
Роналду ушбу пенальтини голга айлантирди.