Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Меҳди Раҳматий: “Навбаҳор” таркибида жисмоний жиҳатдан бақувват футболчилар бор”

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар лигаси “D” гуруҳи, 3-туридан ўрин олган  “Навбаҳор” – “Нассажи Мазандаран” ўйинидан олдинги матбуот анжуманида меҳмонлар жамоаси бош мураббийи Меҳди Раҳматий ва тажрибали ҳимоячи Саид Бейги иштирок этишди.

ОАВ ходимларининг саволларига жавоб беришдан олдин “Нассажи Мазандаран” устози бўлажак ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Меҳди Раҳматий: — Барчага ассалому алайкум! Эртанги баҳсга яхши тайёргарлик кўрган ва яхши ўйин намойиш этишга умид қилган ҳолда, Наманганга ташриф буюрдик. Бўлажак рақибимиз “Навбаҳор” ҳақида тўхталадиган бўлсам, жамоа таркибида жисмоний жиҳатдан бақувват футболчилар бор. Мезбонлар ОЧЛнинг аввалги 2 та баҳсида яхши натижалар қайд этган ҳолда, айни пайтда 4 очкога эга бўлиб турганлиги ҳам “Навбаҳор”нинг қандай кучга эга эканлигини айтиб турибди. Бўлажак беллашувнинг қийин кечиши олдиндан маълум. Шундай бўлсада, эртанги ўйинга яхши тайёргарлик кўрган ҳолда келдик ҳамда бўлажак беллашувнинг шундай тарзда кечишига тайёрмиз ва мухлисларимиз кутган ўйинни намойиш этиш, уларни хурсанд этиб, ғалаба қозониш умидида бу ерга ташриф буюрганмиз.

Ўз жамоамиз борасида тўхталадиган бўлсам, “Нассажи   Мазанадаран” ҳам ҳам кучли ҳамда яхши шаклланган жамоа ва биз буни ОЧЛ гуруҳ босқичининг олдинги 2 та ўйини, яъни, “Мумбай Сити” ҳамда “Ал-Ҳилол”га қарши кечган баҳсларда исботлашга интилдик. Агар ўша ўйинлардан бирида жамоамиз томонидан урилган тоза гол инобатга олинганида, беллашув умуман бошқача кечган бўларди. Шундай бўлсада, “Нассажи Мазандаран”ни кучли жамоа деб ҳисоблайман.

— Наманганнинг об-ҳавосига мослаша олдингларми? Жамоада йўқотишлар йўқми? Эрон чемпионатининг сўнгги 2 та ўйинида мағлубиятга учрадинглар. Шу боис, бўлажак баҳс олдидан футболчиларнинг кайфиятлари қандай? ОЧЛнинг олдинги 2 та учрашувида ҳимоявий ўйин намойиш этдинглар. Бу жамоанинг фалсафасими?

Меҳди Раҳматий: — Намангандаги айни пайтдаги об-ҳаво худди Эроннинг ҳозирги ҳавосига ўхшаш. Бу томондан ҳеч қандай ташвиш йўқ.

Энди баҳслар борасида тўхталадиган бўлсак, Эрон чемпионати ва ОЧЛдаги ўйинлар даражаси ҳар хил ҳамда улар бир-биридан жудаям фарқ қилади. Яна шуни ҳам таъкидламоқчиманки, миллий чемпионатимизда эндигина 6 ёки 7 та тур баҳслари ўтказилди. Ўзбекистонда эса адашмасам, 22 ёки 23 та тур ўйинлари бўлиб ўтди. Шунинг учун жамоаларнинг айни пайтдаги  ҳолати ҳар хил. “Нассажи” ҳам Эрон чемпионатининг  22,23-турларига келиб, худди “Навбаҳор” сингари ҳолатда бўлади.

Энди натижаларга келадиган бўлсак, жамоамиз таркибига кўплаб ёш ўйинчилар қўшилган. Шунинг учун беллашувлар ҳам бошқача тус оляпти.

Ўйинимиз фалсафасига келадиган бўлсак, эртанги баҳсдан кейин жамоамиз ҳимоявий ўйин намойиш этадими ёки ҳужумкорми, буни билиб олишингиз мумкин.

— “Навбаҳор” сафарда “Ал-Ҳилол”га қарши кечган баҳсда ҳам ҳимоявий ўйин кўрсатиб, натижага эришди. Ушбу рақибга нисбатан қандай режа тузгансизлар?

Меҳди Раҳматий: — Ҳимоявий ва ҳужумкор услублар бир-биридан фарқ қилади. Бу рақибнинг кучидан келиб чиқиб, танланади. Мисол учун, “Навбаҳор” “Ал-Ҳилол”га қарши ҳимоявий ўйин намойиш этиб, кўплаб  имкониятларга эга бўлди. Шунингдек, бўлажак рақибимиз “Мумбай Сити” устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсада, ўша баҳсда ҳужумкор ўйин намойиш этди, дея олмайман. Жамоамизнинг қандай ўйнашига эса эртанги баҳсда гувоҳ бўласизлар.

— “Ал-Ҳилол”га қарши кечган баҳсда, ижобий натижага эриша олмадинглар. Шундан келиб чиқиб, бўлажак беллашувга қандай тайёргарлик кўрдинглар?

Саид Бейги: — Эртанги ўйинга яхши режа тузиб, кейинги баҳсларга тайёргарлик кўришимиз керак. Бизда кейинги босқичга чиқиш учун бироз имконият бор ва эртага яхши ўйин намойиш этамиз, деб ишонаман.

— Ўзбек футболи билан қанчалик танишсизлар?

Саид Бейги: — Эрон олимпия ҳамда миллий терма жамоалари таркибида Ўзбекистон терма жамоаларига қарши кўп маротаба майдонга тушганман.  

Сўнгги 15 йилни оладиган бўлсак, Ўзбекистонда футбол жуда ривожланди. Инфратузилмада ҳам ўзгаришлар юз берди.

Ўзбекистон термасининг сўнгги ўйинларидан келиб чиқадиган бўлсак, ўзбек футболи охирги  йилларда жудаям ривожланди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 08:14, 23.10.2023.
Ўқилди: 2894 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.