Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

"Реал" АПЛ юлдузини 100 миллион еврога сотиб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячи қидирмоқда. "Лос Бланкос"дан кетишга яқин турган хорватиялик Лука Модрич ва германиялик Тони Крооснинг йўқотишларини тўлдирадиган футболчи керак.

Goal.com хабарига кўра, испан топ-клуби Лондоннинг "Арсенал" жамоасида тўп тепаётган 24 ёшли инглиз Деклан Райсга қизиқиш билдирмоқда. Ярим ҳимоячининг трансфери 100 миллион еврога баҳоланмоқда.

Деклан "канонирлар" сафига сўнгги трансфер ойнасида "Вест Хэм"дан келиб қўшилди. У билан 2028 йилнинг ўрталарига қадар узоқ муддатли шартнома имзоланган.

Райс жорий мавсумда АПЛда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 14:46, 19.11.2023.
Ўқилди: 7010 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик