Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

ЖЧ-2026 саралаш. Учинчи босқич олдидан ФИФА рейтингида Осиёда топ-6да бўлишимиз керак, сабаб...

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойида ўтказган Туркманистон (3:1) ва Эрон (2:2)га қарши ўйинлардан сўнг ФИФА рейтингида 5 поғона кўтарилиб, 68-ўринга чиқиб олди. Ҳисобимиздаги очколар эса 1345,36 баллга етди. Ушбу натижа билан Осиё қитъасида 9-поғонага кўтарилдик (Уммондан ўтиб кетдик).

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашининг 3-босқичи олдидан ФИФА рейтингида Осиё жамоалари орасида кучли олтиликка кирса яхши бўларди.

Хабарингиз бор, кейинги босқичда ҳар бирида 6 тадан жамоа бўлган 3 та гуруҳ ташкил этилади ҳамда ҳар бир гуруҳда дастлабки иккита ўринни эгаллаган термалар ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритади.

3-босқич қуръаси пайтида терма жамоалар 6 та саватга ажратилади (ФИФА рейтинги асосида). Ҳар бир саватда 3 тадан жамоа бўлади. Агар биз рейтингда топ-6га кира олсак, гуруҳимизда Осиёнинг кучли жамоаларидан фақат биттаси бўларди. Агар кучли олтиликда бўлмасак, қитъамизнинг иккита кучли жамоаси билан бир гуруҳдан ўрин олишга тўғри келади.

ФИФА рейтинги, ноябрь ойи:
1. (17) Япония — 1620,19
2. (21). Эрон — 1565,08
3. (23). Жанубий Корея — 1550.65
4. (25). Австралия — 1539.22
5. (56). Саудия Арабистони — 1421,06
6. (58). Қатар — 1407,30
7. (63). Ироқ — 1365,98
8. (64). БАА — 1364,46
9. (68). Ўзбекистон — 1345,26

Кўриб турганингиздек, Ўзбекистон 6-ўринга кўтарилиши учун Ироқ, БАА ва Қатарни қувиб ўтиши талаб этилади. Айни пайтда Қатарда 62 балл ортда қоляпмиз. Қатар мазкур саралаш босқичида Кувайт, Ҳиндистон ва Афғонистон билан бир гуруҳдан ўрин олган. Қатарликлар кўп эҳтимол билан бу рақибларга қарши қолган 4та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонади. Мабодо, баъзи учрашувларда дуранг ўйнаса ҳам, жамоа рейтинг очкосини йўқотади. Биз қолган ўйинларда ғалабага эришсак, Қатардан ўтиб кетишимиз мумкин.

Ироқ ва БАА ҳақида ҳам шундай фикрни айтиш мумкин. Ироқликлар жамоа Вьетнам, Филиппин ва Индонезия билан бир гуруҳдан ўрин олган бўлса, Амирлик термаси Баҳрайн, Яман ва Непалга қарши баҳсларда иштирок этмоқда.

Ҳа, ФИФА рейтингида топ-6га кириш осон бўлмайди. Аммо, мабодо, 3-босқич қуръаси пайтида 3-саватда бўлсак ҳам, бизнинг гуруҳга 2-саватдан Қатарга тушса, дастлабки кичик мақсадга эришамиз.

Олимхўжа БЎРОНОВ.

Манба: @futbol_qoidalar
Киритилди: 09:22, 23.11.2023.
Ўқилди: 19531 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.