"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия чемпионатининг 15-турида "Наполи" билан бўладиган ўйин ҳақида гапирди.
"Альянс-Ювентус" стадионидаги учрашув бугун, 8 декабрь куни Тошкент вақти билан 00:45 да бўлиб ўтади.
"Бу олти очколик ўйин. Мавсум ўртасига қадар бизда бешта ўйин бор ва уларнинг барчаси қийин бўлади. Мақсадимиз мавсумнинг биринчи ярмини ўтган мавсумдагидан кўра кўпроқ очко билан якунлаш. Ўша пайтда бизда 38 очко бор эди. Ҳозирда бизда 33 очко бор ва мақсадимизга эришамиз деган умиддамиз, лекин буни оддий деб қабул қилмаслигимиз керак.
Бугун жуда оғир кун бўлади. "Наполи" "Интер"га қарши ўйинда иккинчи голгача қолди ва биз сўнгги етти учрашувда фақат бир марта мағлуб бўлдик - бу бизни яхшилашимиз керак бўлган нарса. "Ювентус" сафарда хавфли ва улар сафарда 17 очко тўплаган", - деди Аллегри "Ювентус" расмий сайтига.
14 турдан кейин “Ювентус” 33 очко билан А Серияда иккинчи ўринда бормоқда. “Интер” чемпионатда пешқадамлик қилмоқда (35 очко).