"Интер" клуби "Брюгге" вингери Тэйджон Бьюкененни сотиб олмоқчи.
Миланликлар Бельгия клуби билан Канада терма жамоасининг 24 ёшли футболчисининг қишки трансфер ойнаси вақтида трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда, дея хабар беради инсайдер Фабрицио Романо.
"Интер" Бьюкененни Ахиллес тендонидаги операциядан сўнг уч ойга сафдан чиққан Хуан Куадрадонинг ўрнига футболчи сифатида кўрмоқда.
Жорий Бельгия чемпионатининг 12 та учрашувида Бьюкенен ҳисобида 2 та гол ва 2 та голли узатма бор.