Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Tata Steel Chess 2024. Нодирбек Абдусатторов муҳим ўйинда мағлубиятга учради (видеошарҳ)

Баҳо:
+-1 | -

Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 турнирида кеча 12-тур баҳслари ўтказилди.

Турнирнинг Мастерс гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов бу турда ҳиндистонлик Видит Сантош Гужратҳига қарши қора доналарда ўйнади.

Мазкур баҳсда ҳамюртимизни дуранг натижа ҳам қаноатлантирарди. Аммо Нодирбек ўйин бошиданоқ ғалаба учун ҳаракат қилди ҳамда 11-юришда таваккал қилиб Филни олдинга сурди (c4 хонасига). Компьютер мазкур юришни ноаниқ юриш сифатида баҳолади ва Видит кичик устунликни қўлга киритди.

Ҳиндистонлик шахматчи кетма-кет аниқ юришлар орқали ўйин охиригача мазкур устунликни сақлаб қолди. Эндшпилда Гужратҳи бир Пиёда устунлигига эга бўлди. Бунинг оқибатида Нодирбек 75-юришга келиб мағлубиятни тан олди.

12-турдан кейин бирданига 5 нафар шахматчида 7,5 очко мавжуд. Абдусатторов қўшимча кўрсаткич бўйича 4-ўринга тушиб қолди. Ватандошимиз бугун сўнгги турда германиялик Александр Донченкога қарши оқ доналарда ўйнайди. Ўйинлар Тошкент вақти билан 16:15да бошланади.

Манба: stadion.uz

Киритилди: 09:32, 28.01.2024.
Ўқилди: 4417 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5206]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [3887]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3284]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2419]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2412]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2211]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2030]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [2012]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1707]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1635]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик